currencies image

12 426,83 UZS

20,52

usd

currencies image

14 566,73 UZS

20,76

eur

currencies image

146,96 UZS

0,88

ru



АсосийЯнгиликларПаспорт ёки ID-карта бўлмаган тақдирда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш мумкинми?

Паспорт ёки ID-карта бўлмаган тақдирда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш мумкинми?

Ҳуқуқ

calendar

11.09.2025

eye

107

Паспорт ёки ID-карта бўлмаган тақдирда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш мумкинми?

Қонунчиликка кўра, мурожаат қилувчи нотариал идорага шахсан келганда уни аввало нотариус ёрдамчиси қабул қилади. Агар ёрдамчи йўқ бўлса, мурожаатчига котиб ёки нотариус стажёри хизмат кўрсатади. Улар ҳам бўлмаса, нотариуснинг ўзи қабул қилади ва мурожаатчи мақсадини аниқлаштириб олади.

Шундан сўнг, нотариус ёрдамчиси (унинг ўрнини босувчи котиб ёхуд стажёр) мурожаатчини нотариус қабулига электрон тартибда навбатга қўйиб қўяди ҳамда бу ҳақда нотариусни хабардор қилади. Фақатгина нотариус қабулига ёзилган мурожаатчилар йўқ бўлган ҳоллардагина мазкур тартиб қўлланилмайди.

Нотариус битимни расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилувчиларнинг (уларнинг қонуний вакилларининг, шунингдек васий ва ҳомийларининг) ва юридик шахс вакилларининг шахсини аниқлайди.

Мурожаат қилувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ID-картаси ҳужжатларидан бири мавжуд бўлган тақдирда, нотариал ҳаракатлар амалга оширилиши мумкин.

Битимни амалга оширишни сўраб мурожаат қилувчиларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади ва нотариал ҳаракатлар амалга оширилади:

— Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ID-картаси;

— 16 ёшга тўлмаган фуқаролар — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

— ҳарбий хизматчилар — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар ёхуд ID-карталар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);

— чет эл фуқаролари — уларнинг миллий паспорти (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, ID-картаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;

— хорижда доимий яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти;

— фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта.

Битимни расмийлаштириш учун мурожаат этган фуқаронинг шахсини, шунингдек, юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини белгилаш мақсадида нотариус зарур ахборот тизимлари ва ресурсларидан фойдаланади.

Шунингдек, нотариус битим тузишни сўраган жисмоний шахснинг муомала лаёқатини шахсан мулоқот жараёнида баҳолайди ва аниқлайди.

Улашиш:

Бошқалар

20-август 2025, 06:43
1 425

Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.


18-август 2025, 05:19
574

2025 йил 12 октябрдан Тошкент «прописка»си бекор қилинади

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги мавжуд эмаслиги уни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлмайди.


22-август 2025, 06:35
516

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?

Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.


19-август 2025, 05:09
428

Касбларга ўқитиш ва малака ошириш тизими такомиллаштирилади

2026 йил 1 мартгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этиладиган касбларга ўқитиш босқичма-босқич уч босқичли тизимга (видеодарслар, касбларга ўқитиш ва малака ошириш) ўтказилади.