currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларПора — инқироз илдизи! У кесилса жамият юксалади

Пора — инқироз илдизи! У кесилса жамият юксалади

Ўзбекистон

calendar

23.06.2021

eye

357

#Қарор_лойиҳаси Поранинг катта-кичиги бўлмайди. У юз берган жойда ҳаёт издан чиқади. Худди бир томчи оғу инсон умрига зомин бўлгани каби пора аралашган турмуш тарзида ҳам чириш юзага келади. Бунга пора берган ҳам, олган ҳам сабабчи бўлади. Худди ўзи ўтирган шохга болта ураётган кимсанинг ҳолини эслатади бу. Порани томчи оғуга қиёс қилинишининг сабаби, у тушган жойини қовуриб, заҳарлаб боради. Буни англамаганлар иш битиришнинг хуфиёна йўлини танладим, бундан кейин фаолиятим давомида яхши натижаларга эришаман, деб ўйлайди. Афсуски, у ўша яхши натижаларга элтадиган йўлга ўзи банд солаётганини ҳис қилмайди. У кейинчалик ҳам пора чоҳидан чиқолмайди. Бугун биргина бизда эмас, бутун  дунёда коррупцияга қарши кескин кураш олиб борилмоқда. Жуда кўп давлатларда бу касаллик тараққиётнинг тушови эканлиги очиқ-ойдин айтилиб, кескин чоралар кўрилмоқда. Айрим давлатларда порахўрликнинг пойини қириқиш учун қатъий жазо турлари белгиланган. Жазо ижросини таъминлаш механизми алоҳида эътиборда. Хўш, шундай бўлса-да, бу  иллатнинг дарди бедаволик касб этаётгани ҳам сир эмас. Порахўрни омманинг олдига олиб чиқиб отганлари, қатл этганлари билан ўша жойда порахўрлик узил-кесил тугаётгани ҳам йўқ. Нега шундай, деган савол эса, барибир кишини ўйлантиради. Неча минг йиллардан бери одамзот ўз нафсини енгиш учун курашиб келади. Дунёдаги барча даҳшатли фожеалар эса инсон боласининг ўз нафси домида қолиб, очкўзлик балосига йўлиққани оқибатида келиб чиқади. Урушлар, қирғин-баротлар, олчоқлик ва хиёнатлар, бари.. бари… шу нарса туфайли юз беради.  Коррупция ҳам аслида шундай. Нафс ўпқон отса тамом, ҳаромдан ҳазар қилмаслик одатий ҳолга айланади. Бугун бировнинг қўлига ё чўнтагига қараган кимса, пайти келса, давлатнинг хазинаси, бойлигига кўз олайтиради. Миллатнинг мулкини талон-тарож қилади. Демак, коррупция  давлатсизлик, миллатсизлик касалига мубтало қилади, содда қилиб айтганда,  давлат ва халқ манфатини топташ, ундан ўз манфаатини устун қўядиган нокаслар қавми шакллана бошлайди. Бу жуда хавфли ҳолат. Коррупция юқумли касалликдан фарқ қилмайди. Шунинг учун уни вабога менгзайдилар. Олди-берди занжири бутун бошли жамиятни ўраб-чирмаб олса, албатта, жамият таназзулга учрайди. Бу хавфнинг олдини олишнинг бирдан бир йўли жамиятда яшаётган одамлар онгу шуурига унинг аянчли оқибатларини таҳлил қилиш имконини берувчи софлик, ҳалоллик, одамийлик тушунчаларини сингдирадиган қудратли мафкура ҳамда таъсирчан ҳуқуқий тарғибот зарур бўлади. Очиғи, ҳар қандай тарғибот ё ташвиқотнинг ҳам ҳаётийлик касб этадиган амалий чора ва тадбири бўлмаса, бу нарсалар муаллақ қолиб кетавериши  мумкин. Шунинг учун ҳам бизнинг жамиятимизда коррупцияга қарши кураш борасида олиб борилаётган ҳар қандай мафкуравий тадбирлар замирига амалий саъй-ҳаракатлар сингдирилиши мақсадга мувофиқ. Шунинг учун ҳам коррупциянинг олдини олиш, унга қарши узил-кесил курашиш мақсадида қатор қонун ҳужжатлари имзоланмоқда. “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори лойиҳасида бу аянчли ҳолатнинг олдини олиш, аниқ-тиниқ саъй-ҳаракатлар амалга оширилиши лозимлигига алоҳида эътибор қаратилган. Хулоса қилиб айтганда, ҳамма бир жойда туриб коррупция ундоқ, коррупция бундоқ, йўқолсин коррупция, деб бақир-чақир қилавергани билан иш битмайди, албатта. Шу боис, Қарор лойиҳасида қилинажак ишлар алоҳида қайд этиб ўтилган. Масалан, бундан кейин, аниқроғи, 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, ДУК ҳамда муассасалар, давлат улуши 50 фоиздан ошган ташкилотларда ишга қабул қилиш очиқ танлов асосида амалга ошади. Яъни, кадрларнинг танлаш шаффофлиги рўй беради. Кимнингдир арзандаси ёки қариндоши, фалончиевичнинг жияни ёки эркатойи ва ҳоказо устамонлар, чўнтаги баққуватларнинг танишлари эмас, илми ва салоҳияти бор йигит-қизларга эшиклар очилади. Чунки бу йўл билан биз миясида, онгида ҳамма нарса пул билан битади деган чиркин уруғ ўрнашмаган  ходимларни ишга оламиз. Уларнинг шуурига коррупция оғуси ҳали томиб улгурмаган бўлади. Бундай кадрлар жамиятда софлик ва барқарорлик учун хизмат қилади. Тоза кадр ишхонанинг юраги, ақли ва нигоҳидир. Жамиятдаги софлик ҳам харом йўлдан юрмаган кадрлар эвазига янада ёрқин тортади. Бундан ташқари, Адлия вазирлигига Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда  давлат органлари ва ташкилотларида кадрлар билан ишлаш,  хўжалик ишлари,  молия ва иқтисод билан боғлиқ бўлинмалар ҳамда назорат функциясига эга тузилмалар раҳбарларини муайян муддатда ротация қилиш вазифаси юклатилаяпти.  Бу ҳолат ҳам айрим мансабдорларнинг “Ўзим хон, кўланкам майдон”, деган тушунчасини йўққа чиқаради. Яна бир жиҳатга эътибор қаратайлик, тадбиркорлик билан шуғулланиш қатъиян тақиқланган давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари ва ходимлари рўйхати ҳам эълон қилинади. Бу билан айрим босимларга, ортиқча манманлик, мансаб ва ваколатини суиистеъмол қилишларга чек қўйилади. Хуллас, мазкур Қарор лойиҳасида коррупцияга ундаши мумкин бўлган барча ҳолатларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар бандма-банд белгилаб берилди. Фақат уларнинг ижросида барчамиз бир жон бир тан бўлайлик. Қарор лойиҳасидаги бандлар ҳақида ҳамкасбларим  ҳам тўхталиб ўтишади. Муҳими, бугун ҳар биримизда коррупцияга қарши курашнинг амалий саъй-ҳаракатлари ўз самарасини беришига ишонч туйғуси шаклланиши керак. Чунки, ишонч туйғусида гап кўп.                                                                               Қўчқор НОРҚОБИЛ

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 764

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 717

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 607

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 601

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
16-июн 2021, 07:07
332

Ўзбекистонда коррупцияни жиловлаш мумкинми?

cover image
18-май 2024, 12:10
353

Спортдаги коррупциявий ҳолатлар учун жиноий жавобгарликлар белгиланмоқда

Мусобақа иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олгани ёки мулкий манфаатдор бўлгани учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар киритилмоқда.

cover image
1-сентябр 2023, 15:36
1 018

“Менинг ҳаётим хатолардан иборат”: “Шамси-Қамар” раҳбари Қамариддин Ортиқов билан суҳбат

Умуман унвонларни йўқотиш керак. Халқ артисти унвонини олган зўр спектакл саҳналаштиради дегани эмас. Унвон санъат асари яратиш гарантини бермайди. Бюрократия бу ҳаммаси. Ижодий ҳасад ижодкорларда жудаям ривожланган.

cover image
25-июл 2023, 11:33
838

Жиззахда она-бола мактаб директорлари қарийб 150 млн сўм давлат пулини талон-торож қилди

Она аслида мактабда ишламаган турмуш ўртоғига салкам 50 млн, ишдан бўшаган ходимга эса 2 йил мобайнида 23 млн сўм миқдоридаги пулларни ноқонуний тўлаб юрган.