currencies image

12 571,90 UZS

13,11

usd

currencies image

13 465,76 UZS

73,19

eur

currencies image

143,83 UZS

1,23

ru



АсосийЯнгиликлар“Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” поездларида 1 июлдан чипта нархи 25 фоизга ошади

“Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” поездларида 1 июлдан чипта нархи 25 фоизга ошади

Ўзбекистон

calendar

12.06.2024

eye

116

“Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” поездларида 1 июлдан чипта нархи 25 фоизга ошади

“Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” поездларининг чипталар нархи 25%га ошмоқда.

1 июлдан “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” поездларининг чипталар нархи 20% га ошмоқда. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, йўловчи поездларда қўшимча сервис хизматларини жорий этиш, уларни янада ривожлантириш, йўловчи вагон паркларини янгилаш, модернизация қилиш, янги электропоездларни харид қилиш, вокзалларни замон талабларига мослаштиришни ҳисобга олган ҳолда чипталар нархига ўзгартиришлар киритилмоқда.

Унга кўра, “Тошкент-Қарши” йўналишидаги поезд чиптаси эконом тарифида —178 250 сўм, бизнес тарифида —262 805 сўм қилиб белгиланмоқда.

Ҳозирда мазкур йўналишда чипта нархлари эконом — 150 600 сўм, бизнес — 218 244 сўмни ташкил қилмоқда.

2023 йилнинг 1 ноябридан йўловчи ташиш темир йўл чипта нархларига янги тариф белгиланганди.

Унга кўра, маҳаллий йўналишлардаги йўловчи поездлари чипта нархларининг тариф қисми 44%га, юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари чипталари эса 60% дан юқорироққа оширилганди.

Жорий йил 20 январдан маҳаллий йўналишлардаги темир йўл чипталари нархи яна оширилганди.

Хусусан, юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари ҳамда “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” тез юрар поездларининг чипталар нархи 20%га оширилди.

Кейинчалик 15 майдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездларининг чипталар нархларига янги тариф белгиланди.

Чипталар нархлари эконом класс учун 20%, бизнес классда 30% ва ВИП класс учун эса 40%га оширилди.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 965

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 502

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 365

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 268

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.