currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларШтат қисқариши муносабати билан огоҳлантириш хати олганларга мукофот пули бериладими?

Штат қисқариши муносабати билан огоҳлантириш хати олганларга мукофот пули бериладими?

Ўзбекистон

calendar

08.05.2023

eye

2 317

Штат қисқариши муносабати билан огоҳлантириш хати олганларга мукофот пули бериладими?

Штат бирликлари қисқариши муносабати билан менга огоҳлантириш хати берилди. Огоҳлантириш муддати тугагунча мукофот пулларини олишга ҳақлиманми? Ходимларга меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида огоҳлантириш берилиши уларни бирор-бир меҳнат имтиёзлари ва кафолатларидан маҳрум қилишга асос бўлмайди. Огоҳлантириш муддати тугаб, токи меҳнат шартномаси бекор қилингунига қадар ходимнинг меҳнат муносабатлари аввал қандай бўлган бўлса, бирдек давом этади. Аксинча, қўшимча енгилликлар берилиши мумкин. Бирор-бир меҳнат қонунчилик ҳужжатларида огоҳлантириш муддати давомида ходимларни меҳнат имтиёзларидан маҳрум қилиш ёки уларнинг миқдорини камайтириш ҳақида нормалар кўрсатилмаган. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 8-моддасига кўра, қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилмаганми, бошқа ички ҳужжатларда ёки меҳнат келишувларида ҳам улардагидан кўра оғирлаштирувчи қоидаларни кўрсатиш мумкин. Ходимлар огоҳлантириш муддати давомида бошқа ходимлар билан бирдек мукофот пулларини олишга ва бошқа меҳнат имтиёзларидан фойдаланишга ҳақли.

Саволга "Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази масъул ходими Мафтуна Бегматова жавоб берди.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: