Ўзбекистон
16.09.2021
1 002

“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–714-сон, 14.09.2021 й.) Президент томонидан имзоланди. Киритилган кўшимчаларга кўра, айрим ҳудудларда солиқ солишнинг алоҳида тартибини назарда тутувчи солиқ режими киритилди. Алоҳида ҳудудлар қуйидагилардан иборат: ● Фарғона вилоятининг Сўх тумани; ● Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи; ● Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа – 2 кўчаси. Айрим ҳудудларда солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади: ● фойда ва даромад солиғи бўйича – 1 фоиз; ● тадбиркорлар учун ҳар чоракда 25 минг сўм; ● ижтимоий солиқ бўйича: ● юридик шахслар учун – 1 фоиз; ● якка тартибдаги тадбиркорлар учун – йилига БҲМнинг камида 1 баравари; ● айланмадан олинадиган солиқ бўйича – 1 фоиз (2021 йил 1 январдан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади). Давлат органлари солиқ солиш объектларига оид маълумотларни солиқ органларига реал вақт режимида электрон шаклда тақдим этади. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Сартарош қонунчиликдаги қайси нормаларни бузди ва унга қандай жавобгарлик назарда тутилган?
Ижтимоий тармоқларда тарқалган сартарошнинг видеода кўринган ҳаракатлари жамоатчиликнинг кенг эътирозларига сабаб бўлди. Қонунчиликка кўра , инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас.
Ҳар қандай ёшдаги фарзандлар контракти учун тўланган пуллар даромад солиғидан озод қилинади
Илгари фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тўланган пуллардан даромад солиғи олинмаган.
Оилавий тадбиркорларга 5 нафаргача доимий ходим ёллаш ҳуқуқи берилди
Шунингдек, энди бир оилавий корхона иштирокчиси бир вақтнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси бўлиш ҳуқуқига эга бўлади.
Кўпхотинликни тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди
Қонун билан Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.