currencies image

12 557,67 UZS

2,51

usd

currencies image

13 448,01 UZS

17,76

eur

currencies image

147,37 UZS

0,32

ru



АсосийЯнгиликларТадбиркорлик субъектлари фаолиятида сабабсиз текширув ўтказиш мумкинми?

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида сабабсиз текширув ўтказиш мумкинми?

Ўзбекистон

calendar

14.06.2024

eye

60

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида сабабсиз текширув ўтказиш мумкинми?

Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашиб, бўлар-бўлмасга текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш ҳолатлари учрайди. Аслида бу мумкинми? Қонунчилигимизда тадбиркорлик фаолиятини текширишнинг ҳам қонун-қоидалари белгиланганми?

Бу борада Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил девони масъул ходими Дилшод Насриддинов қуйидагиларни маълум қилди: 

– Тадбиркорлик фаолиятида текширув ўтказишни ташаббус қилишда, дастлаб назорат қилувчи орган томонидан текширув ўтказилиши режалаштирилаётган тадбиркорлик субъектининг амалда фаолият кўрсатаётгани ўрганиб чиқилиши лозим. 

Келишиладиган текширувларда назорат органи раҳбари бир кунлик текширувлар вилоят рахбари даражасида, бир кундан ортиғи республика даражасидаги раҳбар томонидан буюртма ва текширув дастурини тасдиқлайди. 

Ушбу буюртмага ва дастурга текширув қилишга асос бўлган ҳужжатлар, ўрганиш маълумотномаси, мурожаат аноним эмаслиги ва корхона фаолият юритаётгани тўғрисида маълумот илова қилиниб, тизим орқали Вакилга юборилади. Бир кунлик текширувлар Вакил девони худудий бошлиқлари томонидан, бир кундан ортиқ муддатда ўтказиладиган текширувлар девон раҳбари томонидан текширувни келишиш ёки рад этиш қарори қабул қилинади ва тизимга юкланади. Текширув келишилгандан сўнг текширувга махсус код ажратилади. Текширувни рад этиш қарори сабаби кўрсатилган ҳолда назорат органига тизим орқали юборилади. Бунда ушбу камчиликлар бартараф этилиб, қайта буюртма расмийлаштирилиб текширувга қайта ташаббус қилишга назорат органи ҳақли. 

Айрим текширувлар истисно тариқасида текширувлар бошлангандан сўнг 24 соат ичида хабардор этилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонида белгилаб берилган. 

Назорат қилувчи орган текширувни ўтказиш келишилган кундан бошлаб уч иш куни ичида текширув ўтказиш тўғрисида буйруқ (қарор, фармойиш) қабул қилади ҳамда бир иш кунида ахборот тизимига киритади. 

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларни ўтказиш ташаббуси, улар томонидан қонунбузилишларга йўл қўйилишининг олдини олиш бўйича профилактика тадбирлари белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг амалга оширилади. Солиқ текширувлари, давлат ёнғин назорати органлари томонидан ўтказиладиган текширувлар, жиноят ишлари ва тезкор-қидирув фаолияти доирасида, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари бузилиши юзасидан мурожаатлар ва маълумотлар асосида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно. 

Ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори таснифидаги тадбиркорлик субъектида профилактика тадбирларини ўтказмасдан ва уларнинг натижасини кутмасдан қуйидаги ҳолатлар доирасида тадбиркорлик субъектида текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқиш мумкин. 

Жумладан, инсон ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилишининг юқори хавфи мавжуд бўлганда, жамоат хавфсизлигига зарар етказиш хавфининг олдини олиш учун кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар, атроф-муҳитга жиддий зарар етказиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланганда жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларга моддий зарар етказилаётгани ҳолатлари аниқланганда текширувлар ўтказилишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари мавжуд бўлганда Назорат қилувчи орган «хавфни таҳлил этиш» тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида камида ўн иш куни олдин тадбиркорлик субъектини унинг ахборот тизимидаги шахсий кабинети ёки почта алоқаси орқали хабардор қилиши шарт. Давлат ёнғин назорати органлари томонидан ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно. 

Тадбиркорлик субъектини текширув ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилмасдан текширув ўтказишга йўл қўйилмайди, давлат ёнғин назорати органлари томонидан ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно. 

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 840

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 475

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 348

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 243

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.