currencies image

12 571,90 UZS

13,11

usd

currencies image

13 465,76 UZS

73,19

eur

currencies image

143,83 UZS

1,23

ru



АсосийЯнгиликларТақиқланган жойга чиқинди ташлаганлик учун жарима миқдори қанча?

Тақиқланган жойга чиқинди ташлаганлик учун жарима миқдори қанча?

Ўзбекистон

calendar

12.06.2024

eye

131

Тақиқланган жойга чиқинди ташлаганлик учун  жарима миқдори қанча?

Кўпчилигимиз чет элга тижорат, сайру саёҳат ёки хизмат сафарига бориб қайтган таниш-билишларимиз билан суҳбатлашиб қолсак, у ердаги шаҳар кўчалари тоза ва озодалиги, ҳаттоки ерда ётган бир дона гурурт қолдиғи ҳам йўқлигини айтишади. Шаҳар кўчаларига чиқинди ташлаш тугул уни белгиланмаган жойга ташлаш учун ҳам жарима миқдори анча қиммат эканлигини эшитиб, улар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

ГЕРМАНИЯ

2015 йилдан бошлаб Германиянинг ҳар бир фуқароси аввал чиқиндини алоҳида турларга ажратиб, кейин махсус контейнерларга ташлашга мажбур, бу — қонун.

Шунинг учун чиқинди контейнерлари қўйилган жойларда қайси чиқиндини қаерга ташлашга қийналаётганлар учун тез-тез маълумот тахталари ўрнатилади. Масалан, эълон тахтачасида ишлатилган нам салфетка ва чой пакетлари қаерга ташланиши лозимлиги эслатиб борилади. Ҳаттоки, немисларга чиқиндиларни алоҳида йиғиш қоидаларини бузганлик учун жазо белгиланган. Агар уйдаги яроқсиз батареяларни энг яқин супермаркетга олиб чиқиб топширишга эринадиган бўлса — 2500 евро тўлашга тўғри келади.

Германия аҳолиси янги уйга кўчиш пайтида (бепул бераман) ёзуви билан юмшоқ мебель ва уй анжомларини кўчага чиқариб қўйишади. Aслида эса бу нотўғри. Юмшоқ мебель ва бошқа катта ўлчамдаги нарсаларни махсус қабул пунктига олиб бориш ёки буюртмани етказиб бериш керак. Aкс ҳолда, қўшниларингиз Сиз ҳақингизда уй маъмуриятига хабар беришлари мумкин. Бу вазиятда эса 500 евро миқдорида жарима тўлашингиз мумкин.

Кичик ҳуқуқбузарликлар, масалан, бир марталик қоғоз стаканлар, қоғоз идишлар махсус қутига эмас, балки умумий чиқинди ташлаш қутисига ташланса —20 евро тўлашга тўғри келади.

ШВЕЙЦАРИЯ

“Экологик хавфсизлик индекси рейтингида Европа мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллайди. Дунёнинг энг тоза мамлакатларидан бири Швейцарияда маҳаллий аҳоли чиқиндиларни қандай қилиб ажратаётгани чиқинди полицияси кузатиб боради. Ҳатто улар автомобилнинг деразасидан сигарета қутисини улоқтирган одамни топиб, жавобгарликка тортишни уддалайди. Агар кўча-кўйда чиқиндини махсус қутига ташламасангиз ва шу ҳолат қайд этилган бўлса, ушбу мамлакатда 300 франк тўлашга мажбурсиз.

Бир куни Цюрих аҳолисидан бири картон қадоқни нотўғри тахлаб қоғоз идишга ташлагани текширувлардан бирида маълум бўлди. Қоидага кўра, посилкани олувчилар катта ҳажмдаги қадоқни ихчам қилиб кесиб олиб, арқон билан боғлаб, кейин чиқинди ташланадиган идишга ташлаши лозим. Швейцариялик аёл эса картон қадоқни боғламади ва уй маъмуриятининг огоҳлантиришларига эътибор бермади. Бунинг учун у 270 франк жарима тўлади. Aгар у тўлашдан бош тортса, бир неча кун қамоқ жазосига маҳкум этилади.

СИНГАПУР

Сингапур Осиёдаги энг тоза шаҳар ҳисобланади. Масалан, бу минтақада қўрқмасдан крандаги оқава сувни ичишингиз мумкин бўлган ягона давлат. Европада пайдо бўлганига ҳеч қанча вақт бўлмаган чиқинди билан боғлиқ жарималарга Сингапур узоқ вақтдан бери риоя қилиб келади. Махсус қути устига ташланган майда чиқиндилар, масалан, гугурт қутиси учун тахминан 94 AҚШ доллари жарима тўлайди. Консерва ва шишали ичимлик ва газеталарларни чиқиндига нотўғри ташлаганлик учун 1000 АҚШ доллари атрофида жаримага тортилади.

Хусусан, ерга тупурганлик учун жарима 500 Сингапур доллари (тахминан 14 минг рубл). Ахлатни нотўғри жойга ташлаш, ҳатто қоғоз парчаси бўлса ҳам, бир хил миқдорда туради. Бундан ташқари, қоидабузар икки ҳафта давомида ҳар куни уч соат давомида пляжда ахлат йиғишга мажбур бўлади. Ҳатто жамоат жойларида сақичдан фойдаланиш ҳам жазоланади, бу чеклов тахминан 20 йил олдин киритилган. Ташланган сақич метрода эшик бантларига ёпишса поездлар ишга халақит беради. Кўчага ташланган сақич учун сиз 1 минг Сингапур доллари (тахминан 28 минг рубл) тўлашингиз керак бўлади.

Такрорий қоидабузарлик учун эса 5 000 Сингапур доллари ёки жамоат ишларига жалб қилинади. Ёки Сингапур кўчаларини тозалашга тўғри келади. Бу эса тозаликка риоя этилишининг жуда самарали усули ҳисобланади.

НОРВЕГИЯ

Норвегия ҳудудининг тахминан 40 фоизи ўрмонлар билан қопланган. Шунинг учун уларни ҳимоя қилишга алоҳида эътибор берилади. Хусусан, Норвегия ҳудудида ўстирилган ёғоч маҳсулотларидан фойдаланиш чекланган ва 80 фоиз бошқа мамлакатлардан импорт қилинади. Ўрмонларни кесиш билан шуғулланадиган корхоналар ушбу ҳудудларда янги дарахтлар экишлари шарт.

Мамлакат ўрмонларининг 10,5 фоизи қўриқланадиган ҳудудлар, жумладан, миллий боғлар, ландшафт қўриқхоналари ва табиий ёдгорликлардир.

Пластик баклажкалар ва альюмин идишлар бутун Норвегия бўйлаб йиғилади. Уларни дўконга олиб келиб, махсус автоматга қўйиш мумкин. Ҳар бир шиша идиш учун чек берилади. Берилган чек учун сиз маҳсулот сотиб олаётганда чегирма олишингиз мумкин.

 

КЕНИЯ

Кенияда полиетилен пакет ишлатилса, ўша фуқарога нисбатан тўрт йилгача қамоқ жазоси ёки 32 500 евро жарима солинади.

Шарқий Aфрика мамлакати 2017 йилда энг қатъий таъқиқлардан бири, яъни, мамлакатни пластик чиқиндилардан қутқаришни мақсад қилган. Ҳозир Уганда, Танзания, Бурунди ва Жанубий Судан каби Шарқий Aфриканинг бошқа мамлакатлари ҳам Кения қўллаган усулни хоҳлашаяпти. Чунки Кения бу борада ютуққа эришди. Маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар ҳам мамлакат сезиларли даражада тоза бўлганлигини таъкидлашмоқда.

БУЮК БРИТАНИЯ

Буюк Британияда тоза ҳаво тўғрисидаги қонунни бузганлик учун 100 евро (тахминан 6 минг рубл) гача, ифлосланишни назорат қилиш тўғрисидаги қонунни бузганлик учун эса 400 евро (тахминан 24 минг рубл) гача жарима солинади.

2011 йилда ахлатни машинадан улоқтирганлик учун жарима жорий этилди. Унга кўра, 80 евро (тахминан 4,7 минг рубл) миқдорида жарима миқдори белгиланди. Жиноятни ким содир этгани муҳиммас. Ҳайдовчими ёки йўловчими бирдек жазоланади.

ХИТОЙ

Узоқ вақт давомида Хитойда чиқинди контейнерлари иккита бўлинмадан иборат эди. Яъни, қайта ишланадиган чиқиндилар ва бошқа чиқиндилар.

Бироқ, улар нотўғри сараланган чиқиндилар таъқиқига қатъий риоя қилмадилар. Бунинг учун жарима жазоси қонун лойиҳасини муҳокама қилиш босқичидан ҳам олиб ташланди.

Аммо 2017 йилда Хитойда компаниялар ва мамлакатнинг оддий аҳолиси учун чиқиндиларни нотўғри саралангани учун жарималар ишлаб чиқилди. Бу ташаббус Хитойнинг Шенчжен провинциясидан бошланди. 2017 йилнинг октябр ойидан бошлаб маиший чиқиндиларни саралашдан бош тортган фуқаролардан 50 юан (7 доллар атрофида), ташкилотлардан 1000 юан (145 доллар) гача жарима ундирила бошланди.

 

АВСТРАЛИЯ

Австралиянинг ноёб экотизимини ҳимоя қилиш ва сақлаш мақсадида мамлакатда кўплаб қўриқланадиган ҳудудлар яратилган. 1973 йилда Австралия ҳукумати флора ва фаунанинг ноёб турлари савдосини чеклаш ва назорат қилиш тўғрисидаги халқаро Конвенцияни имзолади. 1977 йилда Табиатни муҳофаза қилиш ва Миллий боғлар бўлими муҳофаза қилинадиган ҳайвонлар рўйхатини тузди. Австралия Табиатни муҳофаза қилиш халқаро Иттифоқининг аъзоси. Мамлакатда йўқолиб бораётган турларни муҳофаза қилишни тартибга солувчи асосий ҳуқуқий ҳужжат 1999 йилдаги атроф-муҳит ва биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонундир.

Австралияда сувдан фойдаланишда расмий чекловлар мавжуд. Улар минтақага қараб бир неча даражаларга эга. Масалан, Сиднейда сиз 10.00 дан 16.00 гача шлангда майсазорларни суғориш ва машинани юволмайсиз.

Aвстралияда ҳар қандай рухсатсиз ташланган, нотўғри йиғилган чиқиндилар, чиқиндиларни ташиш ёки жойлаштирганлик учун жарима 7500 АҚШ долларини ташкил қилади.

Чиқиндини тўғри тартибланганлигини текшириш учун махсус текширувчилар мавжуд. Маҳаллий аҳоли, чиқиндини бошқариш бўлимига, шунингдек, Янги Жанубий Уэлс ҳукуматининг веб-сайтига ҳуқуқбузарлар ҳақида шикоят қолдиришлари мумкин.

Австралия экологик тоза мамлакатлар орасида учинчи ўринда туради.

 

АҚШ

Германияда бўлгани каби AҚШда ҳам жарима жазоларининг бутун тизими мавжуд. Тўғри саралаш ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан амалга оширилади ва америкаликлар фақат озиқ-овқат чиқиндиларини алоҳида ташлашлари лозим.

АҚШнинг бир қатор штатлари юридик шахсларнинг экологик жиноятлар учун жиноий жавобгарликни жорий этди. Хусусан, сув, ҳаво ва чиқиндилар сифати тўғрисидаги қонун қоидаларни қасддан бузганлик учун 25 минг долларгача жарима ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллаш мумкин. Такрорий қоидабузарлик содир этилса, жарима 50 минг АҚШ долларигача ошади ва икки йилгача қамоқ жазоси билан жазоланади.

Aммо Қўшма Штатларда кўчаларга чиқинди ташлаш тавсия этилмайди. Масалан, Калифорнияда ташланган сигарет қутиси учун 1000 АҚШ долларигача жарима жазоси қўлланилиши мумкин.

Бундан ташқари, Вашингтон штатида икки яшар қизчанинг нотўғри ташланган чиқиндиси учун ота-онаси 75 АҚШ доллари жарима тўлаган.

Бирлашган Араб Амирликлари

БААда экологик қонунчилик кўплаб мамлакатларга қараганда қаттиқроқ. Хусусан, жамоат жойларида ахлат ташлаганлик учун жарима тахминан 3 минг АҚШ долларини ташкил этади (100 минг рублдан ортиқ). Абу Дабида сигарет қолдиқлари, шиша идишлар, қути ўрамлари, сақич чайнаш ёки тупуриш учун жарима 137 доллар АҚШ доллари (тахминан 5 минг рубл) миқдорида жарима жазоси қўланилишига сабабчи бўлади.

Сувни тозалаш ва тузсизлантириш комплексларини ифлослантирадиганларни катта жарималар ва қамоқ жазоси кутмоқда. Мамлакатга ядро ва биокимёвий чиқиндиларни олиб кириш ва сақлаш учун қоидабузар ўлим жазосига маҳкум этилади.

ЯПОНИЯ

Япония энг қаттиқ экологик қонунлардан бири бўлган давлат ҳисобланади. Японияда чиқиндини саралаш ҳамма учун мажбурийдир. Кичкина мамлакатда уни сақлаш учун ҳеч қандай жой йўқ. Шу сабабли, қуйида ноқонуний чиқиндиларни ташлаганлик учун жарималар миқдори билан танишинг:

Бир нечта қоидабузарликлар, ҳатто, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва 10 миллион иена жарима билан жазоланиши мумкин. Қоида тариқасида, қаттиқ чиқиндиларни саралашда уларни турли хил пакетларга ажратиб, сўнгра устига исмингизни имзолашингиз керак.

Кейин пакетларни кўрувчи чиқинди учун жавобгар ходим текширади, агар у нотўғри тартибланган бўлса, пакетларни қайтариб бериши мумкин.

Бундай ҳолатда сиз чиқиндига нотўғри муносабатда бўлганингиз учун 5000 иена миқдорида жарима тўлашингиз лозим бўлади.

Мадина ҲАМДАМОВА

тайёрлади

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 965

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 502

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 364

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 267

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.