Ҳуқуқ
28.11.2023
1 041
© Фото: hudud24.uzБу орқали давлат органларидаги ишонч телефонларининг доимий равишда ишлаб туриши текширилади.
Президент Фармони билан Коррупцияга қарши курашиш агентлигига давлат органларидаги ишонч телефонларининг доимий равишда ишлаб туришини текшириш учун “Сирли мижоз” тадбири асосида ўрганиш вазифаси юклатилмоқда.
Бунда ишонч телефонларининг (Call-марказ) ҳамда давлат ташкилотларининг ўз расмий веб-сайтларида эълон қилинган телефон рақамларининг доимий равишда ишчи ҳолатдалиги, маълумотлар алмашинуви самарадорлиги, қайта алоқанинг мавжудлиги, шу жумладан, тезкорлиги ва белгиланган муддатларда амалга оширилиши даражасини текшириш ишлари олиб борилади.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Хусусий клиникада ҳам бепул тиббий хизмат олиш мумкинми?
Низомга асосан, хусусий тиббиёт муассасалари томонидан аҳолининг қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатилади.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Уй ҳайвонларини идентификация қилиш: муҳим 10 маълумот
Ҳайвонларни идентификация қилиш тизими — шунчаки бирка тақиш ёки рақам бериш эмас.
Жинсига қараб хизмат кўрсатиш, фейс-контроль ва дресс-код. Бу қай даражада қонуний?
Ижтимоий тармоқларда оммавий овқатланиш муассасаси соат 22:30 дан сўнг аёлларга хизмат кўрсатишни рад этганлиги тўғрисида хабар тарқалди. Ушбу ҳолат кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Хўш, вазият ҳуқуқий томондан аслида қандай? Тадбиркор кимга хизмат кўрсатишни мустақил танлай оладими? Жинсига қараб хизмат кўрсатса, қонунни бузган ҳисобланадими? Агар ҳаммом, бассейн ёки сауна бўлса-чи? Фейс-контроль ва дресс-код қанчалик қонуний? Hudud24.uz қуйида шу каби саволларга жавоб беради.
Электр таъминотида нималарга эътибор бериш керак? 6 саволга жавоб
Кўпчилик электр энергиясига қонуний уланиш талабларини билмайди. Шунингдек, ҳисоблагич, уйдаги маиший техникалар электр энергиясининг кучланиши оқибатида носоз ҳолга келса, қандай ҳаракат қилиш ҳақида умумий тушунчалар йўқ. Масалан, электр энергиясига ўзбошимчалик билан уланиш жаримага сабаб бўлади. Hudud24.uz қуйида электр энергияси таъминоти юзасидан бир нечта саволларга батафсил жавоб беради.
Ўзбек тилидаги адабиётлар жамланадиган мобил илова яратилади
Аҳоли махсус мобил иловадан бепул фойдаланади.
Чиқиндиларни нима қилиш керак? 6 та муҳим маълумот
Чиқиндиларнинг дуч келган жойга ташланиши, уларнинг атроф-муҳитга зарари доимий муаммоимиз. Қандай қилиб уларни табиатга зарар етказмай қайта ишлаш мумкин? Ривожланган давлатларда эса одамлар пластик идишларни белгиланган жойга топшириб, бунинг учун пул олишади. Бизда аҳолининг экологик маданиятини шакллантириш учун нима қилиш керак? Хорижда чиқиндиларни нима қилишади? Hudud24.uz қуйида чиқиндилардан қандай фойдаланиш кераклиги, уларни зарарсизлантириш ва қайта ишлаш, белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш учун жавобгарлик масалаларига батафсил тўхталади.