Ҳуқуқ
11.09.2025
108
Товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини бевосита божхона чегараси орқали олиб ўтишга қаратилган ҳаракатлар жумласига қуйидагилар киради:
— божхона чегарасини кесиб ўтаётган жисмоний шахснинг божхона назорати зонасига кириши;
— транспорт воситасининг божхона чегарасини кесиб ўтиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктига кириши;
— божхона ҳудудига йўллаш ёки ушбу ҳудуддан ташқарига жўнатиш учун товарларни транспорт ташкилотларига ёхуд халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини почта алоқаси операторлари ва провайдерларига топшириш;
— жисмоний шахснинг қонунчиликка мувофиқ белгиланмаган жойлардан товарлар ва (ёки) транспорт воситалари билан божхона чегарасини амалда кесиб ўтишга қаратилган ҳаракатлари.
Транспорт воситалари олиб кирилиши ёки олиб чиқилаётганда божхона органлари хабардор қилинадими?
Товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона ҳудудига олиб кирилаётганда ташувчи божхона органини божхона чегарасини кесиб ўтишидан хабардор қилиши шарт.
Ташувчи ёки бошқа манфаатдор шахс товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона ҳудудига амалда етиб келгунига қадар улар тўғрисида божхона органига дастлабки ахборотни тақдим этишга ҳақли.
Транспорт воситалари божхона ҳудудига олиб кирилаётганда қандай ҳужжатлар тақдим этилади?
Товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона ҳудудига олиб кирилаётганда ташувчи божхона органига қуйидагиларни тақдим этиши шарт:
— Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенцияга мувофиқ автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
— Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда чет эл автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши, ҳудудидан чиқиши ва транзит тарзида ўтиши учун ваколатли органнинг рухсатномаси;
— юклар халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда ташилган тақдирда, ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенцияси талабларига мувофиқ автотранспорт воситасига юкларни божхона пломбалари ва муҳрлари остида халқаро ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
— тез бузиладиган маҳсулотлар ташилаётганда, тез бузиладиган маҳсулотларни ташиш учун автотранспорт воситасига рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
— хавфли юклар ташилаётганда, хавфли юкларни ташиш учун автотранспорт воситасига рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.
Улашиш:
Бошқалар
Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.
2025 йил 12 октябрдан Тошкент «прописка»си бекор қилинади
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги мавжуд эмаслиги уни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлмайди.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?
Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.
Касбларга ўқитиш ва малака ошириш тизими такомиллаштирилади
2026 йил 1 мартгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этиладиган касбларга ўқитиш босқичма-босқич уч босқичли тизимга (видеодарслар, касбларга ўқитиш ва малака ошириш) ўтказилади.