Ўзбекистон
05.06.2023
1 365

Туркиянинг учинчи муддатга президенти этиб сайланган Ражаб Тоййиб Эрдўғон қасамёд қабул қилиш куни Вазирлар Маҳкамасининг янги таркибини эълон қилди. Эрдўғон уни деярли бутунлай янгилади. Мамлакатдаги оғир иқтисодий вазият фонида Молия вазирининг портфели 2009 йилдан 2015 йилгача ушбу лавозимни эгаллаб келган Меҳмет Шимшекка таклиф қилинди. Мутахассислар ундан иқтисодий ва молиявий сиёсатнинг классик қоидаларига амал қилишини кутишади. Ташқи ишлар вазирлигига собиқ разведка раҳбари Хоқон Фидан раҳбарлик қилади. Мудофаа вазири лавозимини Яшар Гюлер эгаллайди. Истанбул губернатори лавозимини эгаллаган Aли Ерликая Ички ишлар вазирлигига раҳбарлик қилади. “Кейинги 5 йил давомида Туркия Республикаси шаъни ва шарафини ҳимоя қилиш, унинг обрўсини ошириш ва Туркияни бутун дунёга улуғлаш учун бор кучимиз билан ишлашга ваъда берамиз”, — деди Эрдўғон.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.
Ходимларга қандай ҳолатларда “байрам пули” тўлаб берилади?
Иш берувчининг мукофот пули тўлаш мажбурияти Меҳнат кодексида бевосита келтирилмаган, бироқ...
Эрдўған ҳам рафиқаси билан Тошкентга келди
Улар ҳам Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.
Туркияда Блинкен чироқсиз кутиб олинди
“Туркия биринчи марта америкалик мулозимни ташқи ишлар вазири ёки юқори мартабали расмийсисиз кутиб олди”, – дейилади хабарда.
Туркиялик шифокорлар томонидан Ўзбекистонда болаларга эстетик пластик жарроҳлик амалиёти ўтказилади
Бу дастлабки босқичда 40 дан ошиқ туғма нуқсонлар билан дунёга келган, ёки куйиш ва бошқа сабаблар оқибатида тана жароҳатларига эга болаларга ўтказилади.
Измирдан Самарқандга мунтазам йўловчи қатновлари йўлга қўйилади
Парвозлар жорий йилнинг 12 ноябридан бошлаб, ҳафтада 3 кун амалга оширилади.