Ҳуқуқ
17.01.2024
854
Уй ишчилари кимлар? Энага, боғбон, ошпаз каби ёлланиб ишлайдиганлар билан ҳам меҳнат шартномаси тузиш керакми? Уларнинг иш режими қандай бўлади? Уй ишчиларига меҳнат стажи ҳисобланадими? Hudud24.uz бугун шу каби саволларга жавоб беради.
1. Уй ишчилари кимлар?
Иш берувчи бўлган жисмоний шахсларга уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий эҳтиёжларини қаноатлантириш учун ишларни бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи ходимлар (боғбонлар, энагалар, қоровуллар, оқсочлар, ҳайдовчилар ва бошқалар) уй ишчиларидир.
2. Неча ёшдан уй ишчиси бўлиб ишлаш мумкин?
16 ёшдан.
3. Меҳнат шартномаси тузиладими?
Иш берувчи бўлган жисмоний шахс томонидан ёзма шаклда меҳнат шартномаси тузилади. Ва бу шартнома иш берувчи ва уй ишчиси ўртасида меҳнатга оид муносабатлар юзага келишига асос бўлади.
Шартнома икки кўринишда, яъни номуайян муддатли ёки муддатли меҳнат шартномаси бўлиши мумкин.
Меҳнат шартномаси уч нусхада тузилади, улардан бири иш берувчининг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади, иккинчиси иш берувчида қолади, учинчиси эса ишчига берилади.
4. Уй ишчисининг иш ва дам олиш режими қандай?
Иш режими, дам олиш кунларини ва йиллик меҳнат таътилларини бериш тартиби ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.
Уй ишчиларини ҳар кунлик ёки ҳар ҳафталик дам олиш ёхуд йиллик меҳнат таътиллари даврида уй хўжалигида ёки уй хўжалиги аъзолари билан қолишга мажбурлаш тақиқланади.
5. Шартнома қандай бекор қилинади?
Уй ишчиси меҳнат шартномасини иш берувчини 7 календарь кун олдин ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда, ўз ташаббусига кўра бекор қилишга ҳақли. Ушбу огоҳлантириш муддати уй ишчиси ва иш берувчи бўлган хонадон эгаси ўртасидаги келишувга кўра қисқартирилиши мумкин.
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда у бекор қилинган кундан эътиборан 3 иш кунидан кечиктирмай бу ҳақда иш берувчининг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
6. Уй ишчиларига меҳнат стажи ҳисобланадими?
Уй ишчиларининг ёлланиб ишлаш бўйича иш даврлари агарда улар ижтимоий солиқни тўласа, ходимнинг меҳнат стажига киритилади. Бунда меҳнат стажини ҳисобга олиш ижтимоий солиқ тўланганлиги тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади.
Лобар Розимова,
Hudud24.uz колумнисти
Улашиш:
Бошқалар
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-999-сон, 15.11.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.
Ер участкаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш механизмлари такомиллаштирилади
Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодекси ва Иқтисодий процессуал кодекси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича алоҳида иш юритилишини назарда тутувчи қоидалар билан тўлдирилди.
Радарлар ҳақида ҳаммаси: муҳим 10 саволга жавоб
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситаси – асосан чорраҳаларда, йўл бўйида металл устунларга ўрнатилиб, автомобилларнинг давлат рақами белгиларини аниқлайди.
Боғбон, энага, ошпаз, қоровул — уй ёрдамчиларини ёллаш тартиби қандай?
Уй ишчиларини ишга қабул қилиш буйруқ эълон қилинмасдан амалга оширилади. Уларга меҳнат дафтарчалари юритилмайди. Ёлланиб ишлаш бўйича иш даврларида ижтимоий солиқ тўланса, ходимнинг меҳнат стажига қўшилади.
“Германияда деҳқону фермер ҳадеб мажлис, йиғилишга чақирилмайди, ишини қилади” — агроном Шаҳзодбек Юсупов
Ўзбекистонда боғдорчиликдан юқори даромад олиш мумкинми? Юртимизда бунга имкон, шароит етади, аммо ҳамма боғбон ҳам салоҳиятли, тажрибалими? Hudud24.uz соҳадаги ютуқ ва муаммолар хусусида Германиянинг Obsthof Walser боғдорчилик хўжалигида фаолият олиб бораётган агроном Шаҳзодбек Юсупов билан суҳбатлашди.
Боғбон, энага, ошпаз: уй ёрдамчиларининг меҳнат ҳуқуқларига оид 10 саволга жавоб
Неча ёшли фуқаролар ёлланма ишчи бўлиб ишлаши мумкин? Улар билан меҳнат шартномаси тузиладими? Меҳнат дафтарчаси-чи? Иш вақти ва дам олиш вақти қандай?
6 102 АҚШ доллари ва тилла тақинчоқларни ўғирлаган энага қўлга тушди
Энага уйда ҳеч ким йўқ пайтида хонадон эгасининг 6 102 АҚШ долларини, 3600 АҚШ долларлик билакузугини ва тилла узугини ўғирлаган.