Ўзбекистон
25.03.2023
1 226
Шу кунларда "Open budget" учун овоз йиғиш жараёни нохолис бўлаётгани жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилиняпти. Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқитувчиларининг овоз йиғиш учун мажбурланаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ёзишларича, Ангор туманидаги 36-мактаб ўқитувчиларига директор "Open budget" учун овоз тўпламаса прокурорга хабар беришини айтиб таҳдид қилган.
Ўқитувчилар "Open budget"га овоз йиғиш ўқитувчига қолдими, бу мажбурий меҳнат эмасми?" дейишмоқда. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўрганилаётганини маълум қилди.
Тармоқларда "хўроз ҳамма жойда бир хил қичқираётгани", фақатгина Сурхондарёда эмас, бошқа жойларда ҳам барча мактабларда ўқитувчиларга овоз тўплаш бўйича "план" қўйилгани ҳақида тинмай ёзишяпти. Тармоқ фойдаланувчиларидан бири:
"Ўқитувчилар бозор ва магазинларга бориб овоз тўплаб келинг деб мажлисдан чиқариб юбориляпти. Оилада 7 ўқитувчимиз, ҳар биримиз 200 овоз тўплашимиз керак экан нима килишимиз керак?" дейди.
Яна бири "Бечора ўқитувчилар супермаркетлар ва магазинлар эшиги олдида ўтириб олиб, одамлардан овоз беришини илтимос қиляпти", демоқда. Одамлар ўқитувчилар мажбурлигидан бир неча юзлаб сим-карталар олаётгани ҳақида ёзишяпти.
"Болаларимизнинг ўқитувчиларидан тинмай телефон бўляпти, овоз беринглар, танишларингга ҳам айтиб овоз йиғиб беринглар деб. Бир марта овоз берган бўлсак, бошқа овоз бериб бўлмайди, телеграмдан таниш ўқитувчилар ялиниб ёзади. Нима бўляпти ўзи?",деб бошқа бир тармоқ фойдаланувчиси изоҳ қолдирган. Собиқ депутат, жамоатчилик фаоли Расул Кушербоев Уйчи тманида ўқитувчилар "Open budget"га овоз йиғишга мажбурланаётгани ҳақида ёзди.
"Уйчи тманида ўқитувчилар "Open budget"га овоз йиғишга мажбурланаётгани айтилмоқда. Шунингдек, Андижоннинг Андижон, Шаҳрихон, Олтинкўл, Фарғонанинг Риштон, Қува туманлари, Наманган шаҳридан ҳам ҳудди шундай мурожаатлар келмоқда. Барчасида битта масала: директоримиз овоз йиғишга мажбурлаяпти. Бунга ҳаққи борми? Бу мажбурий меҳнат эмасми? Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳудудлардаги бошқармаларига ўқитувчиларни бунга мажбурламаслик масаласида алоҳида кўрсатма юбориб, мажбурлаётган мактаб раҳбарларига чора кўришни бошламаса бўлмайди, шекилли. Афсус, "Open budget" ҳам нохолис тизимга айланиб бормоқда"дейди Кушербаев. Ижтимоий тармоқларда бу каби муҳокамалар кучайганидан сўнг кеча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдириб, ҳозирда вазирлик томонидан жиддий ўрганиш бошланганини маълум қилди. “Агар сизнинг таълим масканингизда ўқитувчиларни ушбу лойиҳа доирасида мажбурий овоз йиғишга жалб этиш ҳолатлари кузатилса, вазирликнинг Ишонч телефони 71-202-09-09 га қўнғироқ қилишингизни сўраймиз. Сизнинг мурожаатингиз асосида ушбу йўналишда қонун бузилиш ҳолати аниқланса, тегишли масъул ходимларга зарур таъсир чоралари кўрилади”, дейилади хабарда. "Open budget" учун овоз йиғишга мажбурлаш мажбурий меҳнат ҳисобланадими? Ҳуқуқшунос Мақсуд Мустафоевнинг таъкидлашича, ўқитувчиларни бошқа хизматларга мажбурлаш қонунчиликка асосан, маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Меҳнатга бундай шаклда мажбурлаш — БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Мактаб директорининг ушбу ҳаракатлари устидан юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиш лозим, дейди ҳуқуқшунос.
Улашиш:
Бошқалар
Мурожаатчи билиши лозим бўлган 5 та муҳим факт
Қонунчилигимизда мурожаатчининг мурожаати юзасидан хавфсизлигининг кафолатлари белгиланган бўлиб, мурожаатчини таъқиб этиш ман этилади.
Ҳомиладор ва уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар меҳнат ҳуқуқларини таъминлашинг ўзига хос жиҳатлари
БМТ маълумотларига кўра, ўртача меҳнат бозорида аёллар ҳали ҳам глобал миқёсда эркакларникига қараганда 23 фоизга кам даромад олишади. Бунда, хотин-қизларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқининг таъминланмаганлиги асосий сабаб сифатида кўрсатилади.
Давлат хизматчилари байрамларда совға олиши мумкинми? Муҳим 5 саволга жавоб
Аксарият учун байрам ва бошқа тадбирларнинг завқли жиҳатларидан бири совға бериш ва олиш бўлса керак.
Хотин қизларга таълим олишда яратилган имтиёзлар
Ўзбекистон 2024 йилда гендер тенглик ва бошқарув индекси бўйича 72,8 балл тўплаган ҳолда, 2022 йил қайд этилган 103-ўриндан 52-ўринга кўтарилганини кўрсатиш мумкин.
200 нафар ўзбекистонлик ўқитувчи Францияда стажировка ўтайди
Улар йил якунига қадар Франциянинг нуфузли олийгоҳларига юборилади.
Маданият ва санъат, кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимларнинг ойликлари оширилади
Миллий сертификатга эга бўлган “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига келгуси ўқув йилидан бошлаб 50 фоиз устама тўланади.
56 кунлик таътил, ҳафтасига 36 соатлик иш, 500 млн сўмгача ютуқлар: ўқитувчиларга қандай имтиёзлар берилган?
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни. Ушбу кун муносабати билан “Hudud24.uz” нашри ўқитувчилар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ҳақида маълумот бериб ўтади.
Ўқитувчилар ва мураббийлар ҳақида 12 (+1) энг яхши фильм Hudud24.uz тавсияси
Байрам кунларини энг шарафли касблардан ҳисобланган устозлар ҳақидаги фильмлар билан ўтказинг. Ушбу фильмлар ўқитувчи ва мураббийлик касбининг машаққатини, меҳнатини, шу билан бирга, юксак миссиясини кўрсатади, нима учун ўқитувчини яхши кўриш ва ҳурмат қилиш кераклигини очиб беради.