currencies image

12 844,21 UZS

11,72

usd

currencies image

13 508,26 UZS

62,46

eur

currencies image

127,35 UZS

0,81

ru



АсосийЯнгиликларЎқитувчилар ва мураббийлар ҳақида 12 (+1) энг яхши фильм Hudud24.uz тавсияси

Ўқитувчилар ва мураббийлар ҳақида 12 (+1) энг яхши фильм Hudud24.uz тавсияси

Ўзбекистон

calendar

01.10.2023

eye

1 010

Ўқитувчилар ва мураббийлар ҳақида 12 (+1) энг яхши фильм Hudud24.uz тавсияси

Байрам кунларини энг шарафли касблардан ҳисобланган устозлар ҳақидаги фильмлар билан ўтказинг. Ушбу фильмлар ўқитувчи ва мураббийлик касбининг машаққатини, меҳнатини, шу билан бирга, юксак миссиясини кўрсатади, нима учун ўқитувчини яхши кўриш ва ҳурмат қилиш кераклигини очиб беради. Фильмлар IMDb рейтингига асосан таснифланган 12. Ўқитувчилар (Teachers) АҚШ, 1984 йил. Драма, комедия. Давомийлиги: 107 дақиқа. IMDb: 6,1. Битирувчи Эдди ўз мактаби маъмуриятини судга беради, сабаби жуда ғалати: ўсмир ўқиш-ёзишни билмаса ҳам унга мактабдаги билимларни тўлиқ эгаллади деган шаҳодатнома беришган. Чунки ўқитувчилар дарс ўтиш ўрнига бошқа ишлар билан машғул бўлишади, таълим билан ҳеч ким шуғулланмайди. Судга даъво киритгач, кутилмаганда, жамиятшунослик фани ўқитувчиси Алекс боланинг ёнини олиб, қўллаб-қувватлайди, чунки у мактабнинг ривожланишини, болалар яхши таълим олишини истайди. Фильм жамиятнинг жуда муҳим дардини очиб беради: кўпинча мактаб маъмурияти тарбияси оғирроқ ўқучилардан тезроқ қутулгиси келади. Фақат Алексга ўхшаш айримлар ўз карьерасига зарар бўлса ҳам, ҳақиқат учун курашади. 11. Ренессанс даври одами Renaissance Man АҚШ, 1994 йил. Драма, комедия. Давомийлиги: 128 дақиқа. IMDb: 6,2. Реклама агенти Билл ишдан бўшайди ва янги иш тополмай анча вақт сарсон юради. Охири инглиз тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлиб ишлашга кўнади. Аммо уни мактабга эмас, ҳарбий қисмга дарс бергани жўнатишади, ўқувчилари эса Шекспирни ўқишлан кўра қуролда отишни тезроқ ўрганиш иштиёқида. Картинада бош ролни машҳур Дэнни де Вито ўйнаган. Фильм давомида Билл бефарқ ўқитувчидан ўз ишини қаттиқ севадиган устозга, ўқувчилари эса ҳақиқий адабиёт мухлисига айланиб боради. 10. Хавфли хаёллар Dangerous Minds АҚШ, 1995 йил Драма, биография. Давомийлиги: 99 минут. IMDb: 6,5. АҚШ денгиз пиёдалари сафида ҳарбий хизматни ўтаб бўлгач ЛуиЭнн Жонсон Калифорниядаги коллежлардан бирига инглиз тили ўқитувчиси сифатида ишга жойлашади. Аммо унга энг оғир синф тушади, ўқувчилар уй вазифасидан кўра кўпроқ кўчада муштлашиш ва наркотиклар ҳақида ўйлашади. ЛуиЭнн ҳарбий хизматда олган тажрибалари ва малакасини ишга солиб ўқувчиларни дарсга ва нормал ҳаётга қайтаришга ҳаракат қилади. “Ренессанс одами” фильмидан фарқли равишда ушбу картина тарбияси оғир ўқувчилар билан ишлашда ҳарбий таълим унсурларидан фойдаланишни ёқлайди. Лекин картина Gangsta’s Paradise саундтреки билан ҳам кўпчиликнинг ёдида қолган. 9. Рок мактаби The School of Rock АҚШ, 2003 йил. Мусиқали коомедия. Давомийлиги: 109 дақиқа. IMDb: 7,1. Истеъдолли, аммо омадсиз гитарачи Дюи Финни ўз рок гуруҳидан ҳайдаб юборишади. Бир тийин пули қолмагач, у хусусий мактабга ёрдамчи ўқитувчи сифатида ишга киради. Дюи дарс беришни умуман билмайди, шу сабабли қўлидан келган ишни қилади – ўқувчилардан иборат рок гуруҳи ташкил этади. Кўпчиликка жиддий, мураккаб драматик фильмлари билан таниш режиссёр Ричард Линклейтер ушбу фильмида ўзини енгил ва оммабоп комедия устаси сифатида намоён қилади. Фильмнинг асосий ғояси ўқувчилар билан яхши тил топиша олган ўқитувчи таълимда катта ишлар қила олишини кўрсатишдир. 8. Жаноб Холланднинг навбатдаги асари Mr. Holland’s Opus АҚШ, 1995 йил. Драма, мюзикл. Давомийлиги: 143 дақиқа. IMDb: 7,3. Етук мусиқачи Гленн Холланд гастрол-концертларини бир четга йиғиштириб мактабда дарс бера бошлайди. Аввалига у ишга жуда юзаки ёндашади, аммо вақт ўтиши билан болаларга қизиқарли замонавий нарсалар орқали дарсни тушунтирса, уларнинг фанга қизиқиши ортишини тушуниб қолади. Шу пайтгача бир қанча муваффақиятли мусиқий асарларни яратган Холланд умрига татигулик буюк мусиқий композициясини яратиш орзуси билан ёнар эди. Бироқ тақдирнинг зарбаси уни эсанкиратиб қўяди: ўғли қулоғи кар бўлиб туғилади. Бош ролни буюк Ричард Дрейфусс ўйнаган ушбу картина қаҳрамоннинг қарийб 30 йиллик ҳаётини кўрсатади. Фильм давомида худбин Холланд бошқаларга ёрдам беришга доим шай жонкуяр инсонга айланиб боради. 7. Мураббий Картер Coach Carter АҚШ, Германия, 2005 йил. Драма, биография, спорт. Давомийлиги: 136 дақиқа. IMDb: 7,3. Кен Картер мактаб баскетбол жамоасига мураббий бўлиб келади. Ўқувчилар унинг раҳбарлиги остида бирор марта мағлубиятга учрамайдилар, доим ғалаба қозонадилар. Бир куни мураббий жиддий қарор қабул қилади – бошқа фанлардан баҳоларини яхшиламагунларича ўйинчиларни машғулотларга қўймайди. Картина ҳаётда бўлган воқеа асосида суратга олинган. Беқиёс Самюэл Л.Жексон нафақат ўзининг ишини ўйлайдиган, балки ўқувчиларнинг манфаати учун куюнадиган ўқитувчи тимсолини юқори маҳорат билан яратган. Албатта, унинг айрим қарорлари жуда кескин туюлиши мумкин. 6. Бардош бер ва эриш Stand and Deliver АҚШ, 1988 йил. Драма, биография. Давомийлиги: 103 дақиқа. IMDb: 7,3. Камбағал одамлар яшайдиган мавзедаги мактабга информатика фанидан янги ўқитувчи келади. Зарур техникалар йўқлиги учун Хайми Эскаланте математикани ўзига хос усулда, лекин қизиқ ва эсда қоларли қилиб тушунтиришни эплайди. Ўқитувчи болаларда катта салоҳият борлигини яхши англайди. Аммо мактабни натижалари яхши бўлмагани учун ёпиб юборишлари мумкин. Реал воқеалар асосида суратга олинган ушбу фильм бош рол ижрочиси Эдвард Жеймас Олмосни дунёга машҳур қилиб юборди. Таъсирли сюжет орқали яхши ўқитувчи ҳар қандай шароитда ҳам дарсини қизиқарли ва тушунарли ўта олиши кўрсатилган. Ўқувчиларга эса ўқитувчининг уларга бўлган ишончи муҳим. 5. Йирик дебатчилар The Great Debaters АҚШ, 2007 йил. Драма, мелодрама, биография. Давомийлиги: 126 дақиқа. IMDb: 7,5. Мэлвин Толсон Техаснинг катта шаҳарлардан биридаги коллежда баҳслар (дебатлар) бўйича тренер бўшлиб ишлайди. Фақат афроамерикалик ўқувчилардан иборат шогирдларидан иборат жамоаси зодагон болалар, жумладан, Гарвард талабаларидан таркиб топган жамоа билан дебатда баҳслашиши керак. Воқеалар АҚШда ирқий айирмачилик авж олган 30-йилларда бўлиб ўтади. Дензел Вашингтон ушбу фильмга ўзи режиссёрлик қилди ва бош ролни ўйнади. Сюжет эса реал ҳаётда бўлган воқеа асосида қурилган. 4. Озодлик ёзувчилари Freedom Writers Германия, АҚШ, 2006 йил. Драма, криминал, биография. Давомийлиги: 123 дақиқа. IMDb: 7,5. Ёш ўқитувчи Эрин Груэл мактабга илк дарс бергани келган кунлариданоқ олдида катта ва мураккаб вазифа турганини англайди. Мактаб ўқувчиларининг кўпи тарбияси оғир, кўчабезори болалар. Аввалига ҳамма бу янги ўқитувчи бир ҳафтадаёқ кетиб қолса керак деб ўйлаганди. Аммо Груэл ўқувчиларнинг ишончини қозонади ва мактабдаги муҳитни яхшилашга эришади. Ушбу ҳаётий воқеанинг фильмга айланиш тарихи қизиқ. Реал воқеада ўқитувчи Эрин Груэл ўз ҳаёти ҳақида “Эркин ёзувчилар кундалиги” номли мемуар ёзади, ушбу китоб жуда зўр сотилади, унинг асосида журналист Трейси Дёрнинг ҳужжатли фильм суратга олади ва бадиий фильм суратга олиш ғоясини беради. 3. Ёрдамчи ўқитувчи Detachment АҚШ, 2011 йил. Драма. Давомийлиги: 98 дақиқа. IMDb: 7,7. Ёрдамчи ўқитувчи Генри Барт камбағаллар яшайдиган мавзедаги мактабга дарс бергани боради. Бу мактабда ўқувчилар дарс вақти уятли сўзлар билан сўкинади, ўқитувчиларини ҳақорат қилишдан тап тортишмасди. Барт синфдаги муҳитни яхшилашга эришади. Аммо шу баробарида ўзининг шахсий ҳаёти издан чиқиб кетади. “Америкача Х тарихи” фильми орқали яхши таниш режиссёр Тони Кейнинг ушбу фильмини драмадан кўра кўпроқ фалсафий ҳикоя дейиш тўғрироқ бўлади. Фильм сюжети ривожланиб борар экан, орада бош қаҳрамоннинг монологлари чиқиб туради, якун эса бир неча маъноларга эга. Шу сабаблидир, балки, кинотанқидчилар фильмни ўртача деб баҳолашди. Аммо Эдриан Броудининг актёрлик маҳорати сюжетнинг барча камчиликларини ёпиб кетади. 2. Душанбагача омон бўлсак СССР, 1968 йил. Драма. Давомийлиги: 106 дақиқа. IMDb: 8,0. Мактабга инглиз тилидан янги ўқитувчи келади. Жуда ёш Наталья Горелова. Макктабда унинг собиқ ўқитувчиси ва устози Илья Семёнович ҳам дарс беради. Мактабдаги ўқитувчилар орасида фақат улар иккиси жуда қиёфасиз, бир хил ва зерикарли ўқитиш услубига қарши курашадилар. Бу вақтда эса ўқувчиларнинг ўз ёшига яраша бошқа муаммолари бор: биринчи муҳаббат, ҳаётда ўз ўрнини излаш... Сюжет мактаб ҳаётининг бор-йўғи уч кунини қамраб олса ҳам, шу вақт ичида мактабнинг бутун ички ҳаёти, муаммолари очиб берилган. Фильмдаги Илья Семёновия Мельников кўпчилик учун ҳақиқий ўқитувчи эталонига айланди: у ўқувчиларини ёдлаш эмас, фикрлашга ўргатади, ҳар доим уларни тушуниш ва ёнини олишга тайёр. 1. Марҳум шоирлар жамияти Dead Poets Society АҚШ, 1989 йил. Драма, комедия. Давомийлиги: 128 дақиқа. IMDb: 8,1. Wellton акдемиясида таълим жараёни жуда қатъий ва анъанавий тархда йўлга қўйилган. Аммо нотиқликдан дарс бера бошлаган янги ўқитувчи Жон Китинг бу тартибларга риоя қилишни истамайди. У ўқитувчиларга ҳаётнинг ҳар бир лаҳзасидан баҳра олиб яшашни ўргатмоқчи. Ўқувчилари устознинг ғоялари таъсирида “Марҳум шоирлар жамияти” номли яширин клуб ташкил қиладилар. Аммо жамият аъзоларидан бирида муаммо бошланади. Беназир актёр Робина Уильямса ижросидаги Жон Китингда ўқувчиларида ижодий фикрлаш ва тасаввурни рағбатлантирадиган ўқитувчи тимсолини кўрасиз. Фильмдаги фожиа эса ота-оналарга алоҳида сигнал беради: боаларнинг истаклари ва интилишларини ҳисобга олиш керак. Бу эса туҳфа – албатта кўришингиз керак. Ибрат Ўзбекистон, 2020 йил. Драма. Давомийлиги: 126 дақиқа. Фильм шоир, таржимон, тарихчи ва тилшунос олим, жадидчи Исҳоқхон Ибрат ҳақида бўлиб, унда олимнинг машаққатга бой ҳаёт йўли тасвирланган. Картина бош қаҳрамони Шарқ ва Ғарбнинг ўндан ортиқ давлатларида бўлиб, уларнинг тили ва маданиятини мукаммал ўрганган. Фаолияти давомида Туркистонда дастлабки товуш методига асосланган жадид мактабларининг ташкилотчиси ва тарғиботчиси сифатида катта эътибор қозонади. У ношир-матбаачи сифатида биринчилардан бўлиб «Матбааи Исҳоқия»ни ташкил қилади ва китоб нашрини йўлга қўяди. Фильмда Исҳоқхон Ибратнинг машаққатга бой ҳаёт йўли тасвирланган.

Улашиш:

Бошқалар

27-октябр 2024, 06:15
1 732

Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади

Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.


19-ноябр 2024, 12:35
1 713

Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб

Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.


13-ноябр 2024, 12:35
1 603

Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб

Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.


27-октябр 2024, 04:36
1 571

Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай

Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
19-феврал 2023, 03:46
2 329

Кино ва театрга оилавий борганда нимани билиш керак? Актриса Лола Элтоевадан якшанба тавсияси

Лола Элтоева эл севган актриса бўлиши билан бирга уч фарзанднинг онаси, севимли рафиқа. У якшанбани маданий масканларда ҳордиқ чиқариш билан ўтказишни тавсия қилади.

cover image
12-май 2024, 04:37
459

200 нафар ўзбекистонлик ўқитувчи Францияда стажировка ўтайди

Улар йил якунига қадар Франциянинг нуфузли олийгоҳларига юборилади.

cover image
22-декабр 2023, 10:14
373

Маданият ва санъат, кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимларнинг ойликлари оширилади

Миллий сертификатга эга бўлган “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига келгуси ўқув йилидан бошлаб 50 фоиз устама тўланади.

cover image
30-ноябр 2023, 08:04
289

Генри Киссинжер 100 ёшида вафот этди: буюк дипломат ва АҚШ собиқ давлат котиби XX аср дунё тарихини қандай ўзгартирди?

Кеча, 29 ноябрь куни Коннектикутдаги ўз уйида 100 ёшида вафот этган АҚШ собиқ давлат котиби Генри Киссинжерни “совуқ урушни тугатмаган, балки назорат қилган” дипломат дейишади ва шу жиҳатдан унинг фаолиятини тарихий деб баҳолашади. Hudud24.uz Киссинжернинг дунё тарихида ўйнаган роли ҳақида қисқача ҳикоя қилади.