currencies image

12 571,90 UZS

13,11

usd

currencies image

13 465,76 UZS

73,19

eur

currencies image

143,83 UZS

1,23

ru



АсосийЯнгиликларUzbekistan Airports фуқароларни лазер нурларини ҳаво кемасига йўналтиришдан огоҳлантирди

Uzbekistan Airports фуқароларни лазер нурларини ҳаво кемасига йўналтиришдан огоҳлантирди

Ўзбекистон

calendar

10.05.2024

eye

87

Uzbekistan Airports  фуқароларни лазер нурларини ҳаво кемасига йўналтиришдан огоҳлантирди

Ҳаво кемаларининг учиши ва қўниши вақтида лазер нурларини ҳаво кемасига йўналтириш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилмоқда.

Шу муносабат билан фуқароларнинг бундай хатти-ҳаракатлари учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 116(1)-моддасида жавобгарлик назарда тутилганлиги эслатиб ўтилмоқда.

Ушбу моддага асосан ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида ҳаво кемасига лазер нурини йўналтириш орқали халақит бериш учун ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгилаб берилган.

“Йўловчилар ва ҳаво кемаси экипажи аъзоларининг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиши ва хавф туғдириши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида барча фуқаролардан парвозлар хавфсизлигини таъминлаш талабларига риоя этишларини сўраймиз”, - дейилади хабарда.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 964

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 502

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 364

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 267

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.