currencies image

12 571,90 UZS

13,11

usd

currencies image

13 465,76 UZS

73,19

eur

currencies image

143,83 UZS

1,23

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон 2023 йилда 65 та мамлакатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди

Ўзбекистон 2023 йилда 65 та мамлакатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди

Ўзбекистон

calendar

12.06.2024

eye

46

Ўзбекистон 2023 йилда 65 та мамлакатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари Ўзбекистоннинг 2017-2023-йиллардаги экспорт географиясини таҳлил қилди.

Ўзбекистондан товарлар ва хизматлар экспорт қилинадиган давлатлар сони ва маҳсулотлар тури тобора ортиб бормоқда. 2017 йилда жами 12,55 млрд доллар маҳсулот ва хизматлар экспорт қилинган бўлса, 2023-йилга келиб бу кўрсаткич 1,95-марта кўпайиб, 24,43 млрд долларни ташкил қилди. 2023-йилда экспортнинг йиллик ўсиш суръати 23,8 фоизини ташкил қилди.

2017–2023-йиллар мобайнида мамлакатнинг экспорт географияси 14 та мамлакатга кенгайди, ҳозирда маҳсулотлар ҳар бири 10 минг доллар ортиқ бўлган 122 та мамлакатга экспорт қилинмоқда.

Экспорт қилинадиган маҳсулотлар диверсификатсияси ошиб бормоқда, жумладан, ТИФ ТН 10 та белгиси бўйича товар номенклатурасида 2017 йилда ҳар бири 10 минг доллар ортиқ бўлган 1219 хил маҳсулотлар экспорт қилинган бўлса, 2023 йилга келиб бу кўрсаткич 2874 тани ташкил қилди (2,4 марта кўп).

2017-2023-йилларда пахтадан тайёрланган юқори қўшилган қийматли товарлар экспорти йўлга қўйилди. Хусусан, 2017 йилда тўқимачилик маҳсулотлари умумий экспортнинг 8,1 фоизини ташкил этган бўлса, 2023 йилда ушбу кўрсаткич 12,5 фоизини ташкил қилиб, 65 та мамлакатга 639 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари экспорти амалга оширишга эришилди.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 965

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 502

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 365

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 267

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.