currencies image

12 571,90 UZS

13,11

usd

currencies image

13 465,76 UZS

73,19

eur

currencies image

143,83 UZS

1,23

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон Президенти Озарбайжон билан маданий алмашинув янада кенгайишини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан маданий алмашинув янада кенгайишини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон

calendar

11.06.2024

eye

86

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан маданий алмашинув янада кенгайишини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 июнь куни Озарбайжон маданияти кунларини ўтказиш доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Озарбайжон Республикаси маданият вазири Адил Каримлини қабул қилди.

Учрашув аввалида Адил Каримли давлатимиз раҳбарига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг саломлари ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини, шу жумладан устувор ҳисобланган гуманитар соҳадаги алоқаларни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Жорий йил бошидан буён Боку шаҳрида Ўзбекистон илм-фани ва маданияти кунлари, кўргазма ва "Лазги" миллий балети премьераси муваффақиятли ўтказилди.

Бугун бошланган Озарбайжон маданияти кунлари доирасида шоир ва мутафаккир Муҳаммад Фузулий китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. 

"Йўл харитаси" асосида фаол мулоқотни ва табирларга бой маданий дастурни давом эттириш, ЮНЕСКО, ТУРКСОЙ ва АЙСЕСКО каби халқаро ташкилотлар доирасида қўшма ташаббус ва лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 965

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 502

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 365

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 267

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.