currencies image

12 571,90 UZS

13,11

usd

currencies image

13 465,76 UZS

73,19

eur

currencies image

143,83 UZS

1,23

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон Президентига 14 та туман ва шаҳарнинг мастер режаларини ишлаб чиқиш бўйича ахборот берилди

Ўзбекистон Президентига 14 та туман ва шаҳарнинг мастер режаларини ишлаб чиқиш бўйича ахборот берилди

Ўзбекистон

calendar

20.06.2024

eye

42

Ўзбекистон Президентига 14 та туман ва шаҳарнинг мастер режаларини ишлаб чиқиш бўйича ахборот берилди

Бугун Ўзбекистон Президенти туман ва шаҳарларнинг мастер режаларини ишлаб чиқишга оид тақдимот билан танишди.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмат маълумотига кўра, бу ҳақда жорий йил 16 январда бўлиб ўтган иқтисодиётдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида топшириқ берилган эди. Мутасаддилар шу борада қилинган дастлабки ишлар, мастер режалардан кутилаётган натижалар тўғрисида ахборот берди.

Ўтган вақтда 14 та туман ва шаҳар бўйича мастер режа ишлаб чиқилган. Уларда 759 та кўп қаватли уй-жой, 22 та савдо мажмуаси, 800 дан зиёд хизмат кўрсатиш объекти барпо қилиш имконияти аниқланган.

Шу тарзда 112 та туман ва шаҳардаги драйвер йўналишлар асосида яна 136 та мастер режа тайёрланиши кўзда тутилган.

Масалан, аҳолиси тез ўсаётган 38 та туман марказлари ва шаҳарларда етарли уй-жойлар қуриш, аҳоли сайр қилиши ва дам олиши учун қулай масканлар ва истироҳат боғлари барпо этиш зарур.

Туристик салоҳияти юқори 20 та туманда меҳмонхоналарни кўпайтириш, пляж, экологик, тиббиёт, спорт ва экстремал туризмни ривожлантириш орқали сайёҳлар оқимини 2,5 карра ошириш имконияти бор.

Ҳудудидан магистрал йўллар ўтган 68 та туманда 400 дан зиёд мотель, кемпинг, ошхона, дўкон ва автосервислар ташкил этиш мумкин.

Умуман, мастер-режалар асосида бўладиган лойиҳалар ҳисобига 40 мингта иш ўрни яратилиши, бюджетга йилига қўшимча 350 миллиард сўм даромад тушиши кутилмоқда.

Давлатимиз раҳбари аҳоли учун қулай инфратузилма, савдо ва кўнгилочар жойлар, юқори даромадли иш ўринлари ташкил қилишни ҳозирдан бошлаш лозимлигини таъкидлади.

Мастер режалар ишлаб чиқилиши ва мониторинги бўйича вертикал тизим яратиш вазифаси қўйилди.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 965

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 502

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 365

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 268

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.