currencies image

12 571,90 UZS

13,11

usd

currencies image

13 465,76 UZS

73,19

eur

currencies image

143,83 UZS

1,23

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистон ва Грузия: коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик қилинади

Ўзбекистон ва Грузия: коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик қилинади

Ўзбекистон

calendar

19.06.2024

eye

43

Ўзбекистон ва Грузия: коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик қилинади

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов бошчилигидаги делегациянинг Грузияга ташрифи доирасида ушбу мамлакатнинг Коррупцияга қарши курашиш бюроси директори Разден Купрашвили билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича фикр алмашди. 

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, давлат органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича барча чоралар кўрилаётгани, давлат харидларида қонунийликни таъминлаш бўйича изчил ўрганиш ишлари йўлга қўйилгани қайд этилди. Манфаатлар тўқнашувига барҳам бериш учун алоҳида қонун қабул қилинди. 

Грузия коррупцияга қарши курашиш бюросининг асосий вазифалари коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсатини шакллантириш, коррупцияга қарши курашиш стратегияси ва бошқа дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда ижроси устидан назорат қилишдан иборат. Шунингдек, давлат хизматчилари мол-мулки ва даромадларини декларациялаш ишларини мувофиқлаштириш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш каби ишларни ҳам амалга оширади. 

Учрашув якунида икки идора ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

Меморандум доирасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантиришда тажриба алмашилади. Ўзаро ахборот, меъёрий ҳужжатлар ва илмий манбалар алмашиш назарда тутилди. 

Кадрлар малакасини ошириш бўйича қўшма ўқув курслари ва тренинглар ўтказилади. Манфаатлар тўқнашуви ва бошқа коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг самарали механизмлари яратилади. 

Мулоқотда ўзаро ҳамкорликнинг шу каби ҳуқуқий ва амалий асосларини такомиллаштириш ҳар иккала томон учун самарали экани эътироф этилди. 

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 965

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 503

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 365

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 268

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.