Ўзбекистон
01.05.2021
1 162

1 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбатда куни кеча ўтган мулоқотлар давоми сифатида икки давлат раҳбарлари Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги вазиятнинг ривожланишини муҳокама қилдилар. Ўз вақтида кўрилган ва ўзаро мувофиқлашган саъй-ҳаракатлар туфайли давлат чегараси қисмидаги вазиятни барқарорлаштиришга эришилгани ва унинг кескинлашишига йўл қўйилмагани катта мамнуният билан қайд этилди. Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари Марказий Осиё минтақасидаги барча масалаларни биродар мамлакатлар ва халқлар ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида конструктив ва ишончга асосланган мулоқот орқали биргаликда ҳал қилиш борасида қатъий эканликларини яна бир бор таъкидладилар.Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Шавкат Мирзиёев Италия Президенти билан икки томонлама музокара ўтказди (фото)
Давлат раҳбарлари ҳузурида Дипломатик паспорт эгаларини виза тартиб-таомилларидан озод этиш тўғрисида ҳукуматлараро битим ҳамда таълим, фан, технология ва инновациялар, спорт соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувлар имзоланди.
376,5 граммлик “опий”ни ички аъзосига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган чет эллик ушланди
У чегара божхона постида ўзидан “жонли” контейнер сифатида фойдаланган.
Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари чегарадан ID-карта орқали ўтиши мумкин
2023 йил 27 январда Бишкекда имзоланган баённомага кўра, жорий йилнинг 1 сентябридан Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари икки давлат ҳудудига кириш, чиқиш, ҳаракатланиш ва бўлиш учун бошқа йўл ҳужжатлари билан бирга ID-карталардан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Кимки давлат тилини ҳурмат қилмаса, бу ўша мамлакатни ҳурмат қилмаганидир