currencies image

12 677,04 UZS

32,03

usd

currencies image

14 122,22 UZS

64,76

eur

currencies image

139,06 UZS

1,40

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда BYD Seagull ва E2 электромобилларини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда BYD Seagull ва E2 электромобилларини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон

calendar

16.07.2024

eye

91

Ўзбекистонда BYD Seagull ва E2 электромобилларини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

Ҳозирда мазкур моделларнинг биринчи намуналари синов лабораторияларида текширувдан ўтказилмоқда.

Аввалроқ “BYD Uzbekistan Factory” бош директори Шафқатбек Алимов Ўзбекистонда Хитойда оммабоп бўлган “E2”, “Seagull” ва “Yuan” моделларини ишлаб чиқариш режалаштирилганини маълум қилганди.

Ундан кейин, мамлакатда аҳолининг енгил автомобилларга бўлган эҳтиёжини қондириш ва турларини кенгайтириш мақсадида хитойлик ҳамкорлар билан В, С ва буджет автомобилларини ишлаб чиқаришга келишилганди.

Хусусан, ишлаб чиқариш кўзда тутилган модельлар орасида “BYD Seagull” вa “E2” бўлиб, ҳамкорлар томонидан уларнинг биринчи намуналари синов лабораторияларида текширилмоқда. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” матбуот хизмати хабар берди.

Сертификат синовларини ўтказиш мақсадида мазкур автомобиллар “UzTest” давлат муассасасининг “Quality and Safety Testing” синов лабораториялари комплексига топширилди.

Синовлар умумий техник регламент талабларига асосланиб ўтказилмоқда ҳамда унда электромагнит мослик, тормоз тизими самарадорлиги, ички ва ташқи шовқин даражаси, иситиш ва совутиш тизимлари, бошқарувчанлик ва барқарорлик ҳамда ёритиш тизими каби кўрсаткичлар текширилади.

Жорий йилнинг 27 июнь куни Жиззахдаги “BYD Uzbekistan Factory” заводида электромобилларни ишлаб чиқаришбошланди. Ҳозирда “Chazor” вa “Song Plus Champion” моделлари ишлаб чиқарилмоқда.

Лойиҳа қиймати $160 млнга баҳоланиб, шундан жорий йилда $120 млн сармоя киритилиши режалаштирилган. Президент март ойида “BYD” электр ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқаришни йилига 500 мингтага, маҳаллийлаштириш даражасини эса 60%га етказиш бўйича топшириқ берганди.

 

Улашиш:

Бошқалар

13-август 2024, 13:32
3 646

Олимпиада ғолиблари, уларнинг тренерларига қанча мукофот берилади?

Қонунчиликда ғолиблар, тренерларга бериладиган мукофот миқдори аниқ белгиланган. Мазкур мукофотдан солиқ ундириладими? Спортчини бир нечта тренер тайёрлаган бўлса қандай йўл тутилади?


7-август 2024, 08:19
2 109

Қалбаки тил сертификати сотган нафсига қул кимсалар

Ўзгаларга қалбаки сертификат олиб бергани камлик қилганидек, фирибгар ўқитувчи З. Алиеванинг ўз номига олинган ва мактабга топширилган С1 сертификат ҳам сохта эканига нима дейсиз?


25-июл 2024, 11:31
1 040

“Қоғоз гапиради” ёки ҳужжатлар инсон ҳаётида қанчалик муҳим?

116 мингдан ортиқ шахсларнинг ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолари ижобий ҳал этилди.


13-август 2024, 04:05
967

Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори оширилди

Фармонга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилади.