currencies image

12 600,05 UZS

16,00

usd

currencies image

13 605,53 UZS

70,13

eur

currencies image

143,17 UZS

0,63

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонда рус тилига муносабат, Россияда ўзбек тилига муносабат билан мутаносиб бўлиши керак – Алишер Қодиров

Ўзбекистонда рус тилига муносабат, Россияда ўзбек тилига муносабат билан мутаносиб бўлиши керак – Алишер Қодиров

Ўзбекистон

calendar

21.10.2023

eye

332

Ўзбекистонда рус тилига муносабат, Россияда ўзбек тилига муносабат билан мутаносиб бўлиши керак – Алишер Қодиров

Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев куни кеча Россияга ташриф буюриб, Россия ҳукуматидан Россияда ўзбек диаспораси вакиллари ҳисобидан меҳнат муҳожирлари фарзандлари учун хусусий боғчалар ва мактаблар очишга ёрдам беришни сўраган эди. Аммо, россиялик депутат Михаил Делягин бу ташаббус ноқонуний эканлигини айтди. “Фақат мигрант болалар учун мактаблар очиш РФ фуқароларига нисбатан камситиш эканлиги аниқ. Бу Россияни йўқ қилишга, аввал бегона, кейин эса душман анклавларни яратишга қаратилган, атайлаб олиб борилган сиёсатдир. Менимча, Ўзбекистон, албатта, болалар боғчалари ва мактабларни қуриши керак, лекин фақат ўз ҳудудида. Аслида, улар Россияга кириб келган мигрантларни қайтариб олиб кетишлари лозим”, — дейди Делягин “Говорит Москва” радиостанцияси билан суҳбатда. Шундан сўнг, “Миллий тикланиш” ДП раиси Алишер Қодиров россиялик ҳамкасби Михаил Делягиннинг гапларига муносабат билдирди. Қодировнинг фикрича, Россияда ўзбеклар ва ўзбек тилига муносабат Делягин айтганича бўлса, Ўзбекистонда рус тилига муносабат ҳам бунга мутаносиб бўлиши керак. “Россия мактабларида ўзбек тилини ўргатиш рус миллатини камситиш ҳисобланадию, Ўзбекистон мактабларида рус тилида таълим берилаётгани ўзбекларни камситиш ҳисобланмайдими?”, — дейди Алишер Қодиров.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
5 024

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 518

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 376

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 281

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.

Мавзуга доир янгиликлар: