currencies image

12 557,67 UZS

2,51

usd

currencies image

13 448,01 UZS

17,76

eur

currencies image

147,37 UZS

0,32

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистондаги 7та ОТМ дунёдаги Топ 1000таликка кирди

Ўзбекистондаги 7та ОТМ дунёдаги Топ 1000таликка кирди

Ўзбекистон

calendar

13.06.2024

eye

210

Ўзбекистондаги 7та ОТМ дунёдаги Топ 1000таликка кирди

Шунингдек, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети гендер тенглиги бўйича дунёда 10 ўринни эгаллади.

Ўзбекистондаги 7 та олий таълим муассасаси 2024-йил учун “THE Impact Rankings” рейтингида Топ-1000таликка киритилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Рейтинг университетларнинг БМТ томонидан белгиланган 17та Барқарор Ривожланиш Мақсадларига (БРМ) қўшган ҳиссасини таҳлил қилди.

Унда бу йил Ўзбекистоннинг 53та олий таълим муассасаси қайд этилди. Шулардан қуйидаги 7таси ТОП-1000 таликдан жой олди:

  • Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети — 301−400-ўрин;
  • Тошкент давлат юридик университети — 401−600-ўрин;
  • Ўзбекистон миллий университети — 601−800-ўрин;
  • “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети — 601−800-ўрин;
  • Самарқанд давлат университети — 801−1000-ўрин;
  • Тошкент давлат техника университети — 801−1000-ўрин;
  • Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 801−1000-ўрин.

Рейтингда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети гендер тенглиги бўйича дунёда 10 ўринни эгаллади.

Маълумот ўрнида, 2021 йилда эълон қилинган “THE Impact Rankings” рейтингида юртимизнинг 10 та, 2022 йилда 30 та, 2023 йилда эса 47 та олий таълим муассасалари ўрин эгаллаган эди.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 842

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 476

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 348

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 243

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.