currencies image

12 555,16 UZS

25,11

usd

currencies image

13 430,25 UZS

16,80

eur

currencies image

147,69 UZS

2,94

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонлик тиббиёт ходимлари Жанубий Кореянинг ихтисослаштирилган марказларида малака оширади

Ўзбекистонлик тиббиёт ходимлари Жанубий Кореянинг ихтисослаштирилган марказларида малака оширади

Ўзбекистон

calendar

14.06.2024

eye

66

Ўзбекистонлик тиббиёт ходимлари Жанубий Кореянинг ихтисослаштирилган марказларида малака оширади

Шавкат Мирзиёев ва Юн Сок Ёл кенгайтирилган таркибда музокара ўтказгани тўғрисида хабар берилганди. Музокаралар давомида президентлар маданий-гуманитар алмашинувни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратди.

Самарали шерикликнинг яққол мисоли Жанубий Корея томони билан ҳамкорликда қурилган замонавий кўп тармоқли болалар клиникаси ҳисобланади.

Музокаралар чоғида катталар учун шифохона ва онкологик клиникани ўз ичига олган тиббий кластер лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга оширишни жадаллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Бундан ташқари, Кореянинг ихтисослаштирилган марказларида тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш бўйичаузоқ муддатли дастур ишга туширилади.

Таълим соҳасида ҳамкорлик бўйича катта тажриба тўпланган. Ўтган йилнинг мартида биринчи Ўзбекистон—Жанубий Корея ректорлари форуми бўлиб ўтди. Келгуси йили навбатдаги учрашув ўтказилади. Ўзбекистонда Корея фан ва технологиялари институти (KAIST) модели асосида институт ташкил этиш таклифи қўллаб-қувватланди.

Бундан ташқари, Корея Давлат бошқаруви институти ва Миллий инсон ресурслари институти билан ҳамкорликда Тошкентдаги Давлат бошқаруви академияси қошида Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект ўқув марказини очиш режалаштирилган.

Кореялик мутахассисларни жалб қилган ҳолда корейс тилини ўрганиш дастурларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

KOICA кўмагида Тошкент, Самарқанд, Шаҳрисабз, Фарғона ва Урганчда очилган профессионал таълим марказларида ўзбекистонлик фуқаролар муваффақиятли тайёрланаётгани қайд этилди. Жанубий Корея томони молиявий-техник кўмакни жалб қилган ҳолда бундай марказлар тармоғини Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам очишгатайёрлигини билдирди.

Икки халқни янада яқинлаштириш мақсадида келгуси йилни “Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги ўзаро алмашинувлар йили” деб эълон қилиш ва ўзаро маданий тадбирларни ўтказиш таклиф қилинди.

Бундан ташқари, 2027 йилда Ўзбекистонда корейс диаспораси истиқомат қилаётганининг 90 йиллиги кенг нишонланади. Президентлар бу тарихий санага атаб Тошкент шаҳридаги Корейс маданияти ва санъати уйида музей ва кутубхона очишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев “Электрон ҳукумат”ни ривожлантиришда, “Рақамли Ўзбекистон” стратегиясини ишлаб чиқишда, IТ-парк салоҳиятини мустаҳкамлашда ва U-Enter бизнес инкубаторларини яратишда Корея томонининг катта ҳиссасини қайд этди. Бу борада томонлар сунъий интеллект, бизнес жараёнларини аутсорсинг қилиш ва рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.

Шунингдек, коррупсияцга қарши курашиш, экология, меҳнат миграцияси ва бошқа муҳим йўналишларда аниқ таклифлар кўриб чиқилди. Музокаралар якунида давлат раҳбарлари ҳар бир йўналиш бўйича аниқ муддатлар ва амалга ошириш механизмлари белгиланган “йўл хариталари”ни қабул қилишга топшириқ берди.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 634

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 443

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 329

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 226

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.