currencies image

12 555,16 UZS

25,11

usd

currencies image

13 430,25 UZS

16,80

eur

currencies image

147,69 UZS

2,94

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистонликларни келгуси ҳафтада қандай об-ҳаво кутмоқда

Ўзбекистонликларни келгуси ҳафтада қандай об-ҳаво кутмоқда

Life Style

calendar

12.05.2024

eye

271

Ўзбекистонликларни келгуси ҳафтада қандай об-ҳаво кутмоқда

13-15 май кунлари учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 13 майда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 14 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. 15 майда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 13 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража; 14 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража; 15 майда кечаси 13-18 даража, кундузи 28-32 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 13 майда кечаси 14-19 даража, кундузи 30-35 даража; 14 майда кечаси +15...+20 даража, кундузи 33-38 даража; 15 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларила ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 майда кечаси 12-17 даража, кундузи 27-32 даража; 14-15 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 30- 35 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 13 майда 30-35 даража; 14-15 майда 33-38 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 майда кечаси 12-17 даража, кундузи 25-30 даража; 14 майда кечаси 14-19 даража, кундузи 27-32 даража; 15 майда кечаси 14-19 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 майда кечаси 7-12 даража, кундузи 15-20 даража; 14-15 майда кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 634

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 443

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 329

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 226

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.

Мавзуга доир янгиликлар: