currencies image

12 571,90 UZS

13,11

usd

currencies image

13 465,76 UZS

73,19

eur

currencies image

143,83 UZS

1,23

ru



АсосийЯнгиликларЎзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 36,6 миллиард долларга етди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 36,6 миллиард долларга етди

Ўзбекистон

calendar

12.06.2024

eye

48

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 36,6 миллиард долларга етди

Май ойида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ўсишда давом этиб, 36,6 миллиард долларга етди. Валюта захираларида биринчи марта қимматли қоғозлар пайдо бўлди.

Марказий банк маълумотларига кўра, 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари апрель ойида 1,53 миллион долларга ошган ҳолда 36,63 миллиард долларни (+4,3 фоиз) ташкил этди. Бу Марказий банк статистикасининг бутун даври учун (2013 йил январидан бери) рекорд кўрсаткичдир.

Захираларда биринчи марта 35 миллион долларлик қимматли қоғозлар пайдо бўлди. Аввалроқ регулятор олтин-валюта заҳираларини диверсификация қилишни бошлагани ва хорижий давлатларнинг давлат облигацияларини сотиб олишни бошлагани ҳақида хабар берган эди.

Регулятор маълумотларига кўра, ўтган ойда валюта захиралари 1,24 миллиард долларга ошиб, 9,27 миллиард долларни ташкил этган. Бироқ йил бошидан (январь-май) валюта захиралари 102,9 миллион долларга, шу жумладан, мамлакат томонидан 2019 йилда чиқарилган 500 миллион долларлик суверен еврооблигациялар бўйича қарзни тўлаш ҳисобига камайган.

Захиралардаги олтиннинг жисмоний ҳажми атиги 0,02 миллион трой унциядан (622 кг)  – 11,42 миллион трой унциягача камайди (356,45 тонна). Бу 2022-йил май ойидан бери энг паст кўрсаткич (11,42 миллион) ҳисобланади.

Шу билан бирга, олтин захиралари қиймати 278,8 миллион долларга ошиб, 26,8 миллиард долларга етди. Май ойида олтин нархи бир унция учун 2319 доллардан 2350 долларгача (+1,33%) кўтарилди.Тахминларга кўра, олтин нархининг кутилаётган пасайиши ва жорий ҳисобнинг давом этаётган тақчиллиги туфайли Ўзбекистоннинг мавжуд валюта захиралари 2027 йилгача қисқаради. Айни дамда Марказий банкнинг монетар олтин захиралари умумий олтин-валюта захираларининг 80 фоиздан ортиғини ташкил этади.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 965

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 502

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 365

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 267

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.