currencies image

11 801,23 UZS

22,46

usd

currencies image

13 737,81 UZS

59,25

eur

currencies image

136,73 UZS

3,01

ru



АсосийЯнгиликларКонституцияда ОТМларда грант ўринлари йўқолмаслиги аниқ белгилаб қўйилади

Конституцияда ОТМларда грант ўринлари йўқолмаслиги аниқ белгилаб қўйилади

Ўзбекистон

calendar

07.03.2023

eye

1 552

Конституцияда ОТМларда грант ўринлари йўқолмаслиги аниқ белгилаб қўйилади

Янгиланаётган Конституцияда фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли эканлиги аниқ белгилаб қўйилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтаётган Конституциявий қонун лойиҳасини тайёрлашга масъул органлар қўмиталарининг қўшма йиғилишида таъкидланди. Мазкур конституциявий қоиданинг белгиланиши давлат олий таълим муассасаларида грант ўринлари йўқолмаслигини таъминлашга хизмат қилади. Эслатиб ўтамиз, Конституциявий қонун лойиҳаси беш турдаги, яъни лингвистик, юридик, гендер-ҳуқуқий, коррупцияга қарши ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларга мувофиқлиги бўйича экспертизалардан ўтказилган.

Улашиш:

Бошқалар

Мавзуга доир янгиликлар: