Ўзбекистон
20.09.2021
1 037

Янгиқўрғон туманидан 15 километр узоқликда жойлашган ҳудуд аҳолиси деҳқончилик ва боғдорчиликка меҳр қўйган. Улар давлат хизматларидан фойдаланиш учун туман марказига келар эдилар. Энди эса бунга ҳожат қолмади. Бекобод маҳалла фуқаролар йиғини биносида Янгиқўрғон туман давлат хизматлари марказининг “Бекобод” филиали ўз фаолиятини бошлади. Мазкур филиал Янгиқўрғон туманидаги Бўстон, Гулистон, Соҳил, Нуралиобод, Боғистон ва Чортоқ туманидаги Алихон, Арбағиш, Бозорбоши, Созсой, Тўпқайрағоч маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 21минг нафардан ортиқ аҳолига давлат хизматларини кўрсатади. Мўъжазгина бино очилишида сўз олган қишлоқ аҳли давлат хизматлари марказлари хизматларида ўз маҳаллаларида фойдаланиш имконият туғилганидан мамнун бўлдилар. — Мен 40 йилдан ортиқ вақт мобайнида маориф тизимида ишлаб келяпман. Сўнги 5 йил ичида рақамли технология ривожланиши кўплаб инсонларни югур-югурлардан ҳоли этди. Давлат хизматлари марказлари, шунингдек, ФҲДЁ бўлимларида хизмат кўрсатиш сифатига ҳам шу ахборот коммуникация ривожланиши ва агентлик тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар сабаб ҳозирда фуқаролар сарсон бўлишига чек қўйилди. Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган янги тизим ўзини том маънода оқлади. Бундан 5-10 йил аввал давлат идоралари маҳаллангизга бориб, бизга нима хизмат дея қўлини кўксига қўйиб хизмат кўрсатади деса, мен тугул бирорта маҳалладошимиз ишонмаган. Мана шу кунларга ҳам етиб келдик. Янги филиал аҳолининг яхшилигига хизмат қилсин, — дейди қишлоқдаги 60-мактаб директори Носиржон Жўрабоев. Давлат хизматлари марказининг филиали очилишини эшитиб фуқаролар хизматдан фойдалангани ҳам келдилар. Шу куни бекободлик 10 нафар фуқаронинг узоғи яқин бўлди. Шу каби Уйчи туман давлат хизматлари марказининг “Жийдакапа” филиали ҳам очилди. “Жийдакапа” филиали ҳафтанинг чоршанба, жума кунлари маҳаллада давлат хизматларини кўрсатади. Шунингдек, аҳоли ва тадбиркорларга бепул ҳуқуқий маслаҳатларни бериб боради.
Улашиш:
Бошқалар
Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?
Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.
ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?
ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?
Амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради.
АҚШда туман тушиши оқибатида 158 та машина бир-бири билан тўқнашиб кетди
ЙТҲ оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, 25 киши шифохонага ётқизилган. Қурбонлар сони ортиши кутилмоқда.
Тадбиркорни 21 минг АҚШ долларига чув туширган шахс ушланди
Фирибгар тадбиркорга ер майдони олиб беришни ваъда қилган.
Қашқадарёда тадбиркорни ноқонуний текширган солиқ органи мансабдори жиноий жавобгарликликка тортилди
Деҳқонобод туман солиқ инспекцияси мансабдор шахси аввалроқ айни шу қилмиши учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлишига қарамай, такрорий тарзда бир қанча тадбиркорлик субъектларида ноқонуний текширувлар ўтказган.
Аёллар раҳбарлик қиладиган корхоналарнинг энг кўпи Тошкент шаҳрида эканлиги айтилди
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Тошкент шаҳридаги 10 906 та кичик корхона ва микрофирмаларга тадбиркор аёллар раҳбарлик қилади.