currencies image

12 557,67 UZS

2,51

usd

currencies image

13 448,01 UZS

17,76

eur

currencies image

147,37 UZS

0,32

ru



АсосийЯнгиликларYurxizmat.uz сайтида 1700 дан ортиқ ҳужжат намуналаридан фойдаланиш имконияти яратилган

Yurxizmat.uz сайтида 1700 дан ортиқ ҳужжат намуналаридан фойдаланиш имконияти яратилган

Ўзбекистон

calendar

14.06.2024

eye

78

Yurxizmat.uz сайтида 1700 дан ортиқ ҳужжат намуналаридан фойдаланиш имконияти яратилган

Yurxizmat.uz сайтидан фойдаланиб, шартномалар, судга оид ҳужжатлар, аризалар ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни мустақил ва бепул тайёрлай оласиз.

Ҳужжат намуналарини ҳуқуқшунос ёки адвокатларсиз тўлдириш имконияти бу ерда  – http://www.yurxizmat.uz

✅ Адлия вазирлигининг аҳоли ва тадбиркорлар учун мўлжалланган ушбу платформасида ҳуқуқий ҳужжатлар  намуналарининг тайёр электрон шакллари берилган. Маълумотларни ўзингиз тўлдириб ҳужжат шакллантиришингиз мумкин.

✅ Yurxizmat.uzдан 1700 дан ортиқ ҳужжатлар намуналарини топишингиз мумкин!

Ушбу тизим орқали ўзингизга керакли бўлган ҳуқуқий ҳужжатларнинг намуналарини электрон шаклларда тезкор равишда тайёрлашингиз, Word ёки PDF форматида олишингиз ва фойдаланишингиз мумкин.

Мазкур ахборот тизимидан самарали фойдаланиш, шунингдек, фуқаролар амалиётда энг кўп дуч келаётган ҳуқуқий ҳужжатларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида ҳозирда энг кўп фойдаланишдаги ҳуқуқий ҳужжатларнинг намуналарини қуйидаги линклар орқали тақдим этамиз:

Чакана олди-сотди шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш 

 Ижара шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш

Олди-сотди шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш

 Транспорт воситаси ижараси шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш

 Меҳнат шартномаси (контракт) | Ҳужжат намунасини шакллантириш

 Мулк ижараси шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш
  
Хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш

 Моддий жавобгарлик шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш

 Масъулияти чекланган жамият устави | Ҳужжат намунасини шакллантириш

 МЧЖ уставини тасдиқлаш тўғрисида қарор | Ҳужжат намунасини шакллантириш 

Таътил ва моддий ёрдам бериш ҳақида ариза | Ҳужжат намунасини шакллантириш 

 Кўчмас мулкни сотиш шартномаси (контракт) | Ҳужжат намунасини шакллантириш
 
Обуна шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш 

Шунингдек, ўзингизни қизиқтирган корпоратив ҳужжатлар, шартномалар, судга оид ҳужжатлар, аризалар ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга буюртма бериш имкони мавжуд. Сифатли ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланинг ва ҳуқуқий масалаларингизни осонлик билан ҳал қилинг.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 844

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 476

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 348

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 243

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.