Ҳуқуқ
11.09.2025
121
Бугунги кунда рақамли технологиялар ҳаётимизнинг деярли барча соҳаларини қамраб олмоқда. Банкка бориб навбат кутиш ёки ҳужжатларни юристга топшириб, кунлаб жавоб кутиш бугунги кун тенденцияси эмас. Ҳуқуқий масалаларда ҳам тезкорлик ва қулайлик давр талаби бўлиб қолмоқда. Aна шу эҳтиёжни қондирувчи инновацион платформалардан бири — Yurxizmat.uz. Платформа фуқаролар ва тадбиркорларга ҳуқуқий ҳужжатларни мустақил равишда тайёрлаш имкониятини тақдим этади.
Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш – “Legal Tech” электрон ахборот тизими — Президентимизнинг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон – 2030” Стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармонига асосан жорий этилган. Ахборот тизими “Yurxizmat.uz” доменида 2021 йил 1 апрелдан тест режимида ишга туширилган.
“Legal Tech” электрон ахборот тизими (Yurxizmat.uz) кичик ва ўрта бизнес вакиллари, аҳолининг кам таъминланган қатламларига, шунингдек бошқа фуқаро ва ташкилотларга юристлар (адвокат) иштирокисиз ҳуқуқий ҳужжатларни (аризалар, шартномалар, ташкилотларниннг таъсис ҳужжатлари в.ҳ.) автоматлаштирилган ҳолда (конструктор) электрон шаклда тайёрлаш имкониятини беради.
Иқтисодий жиҳатдан ривожланган хорижий давлатларнинг ушбу соҳадаги ижобий тажрибасига кўра, фойдаланувчилар томонидан юристлар (адвокатлар) иштирокисиз ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш учун “Legal Tech” электрон ахборот тизимлари кенг фойдаланиб келинмоқда.
Платформа фойдаланувчиларга қуйидаги турдаги ҳуқуқий ҳужжатларни онлайн тарзда тайёрлаш имконини беради:
* судга оид ҳужжатлар;
* шартномалар, келишув, битимлар, ишончномалар;
* корпоратив ҳужжатлар;
* шахсий таркибга оид ҳужжатлар;
* ариза, илтимосномалар намуналари;
* нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар.
Фойдаланувчилар керакли ҳужжатни танлаб, махсус шаклларни тўлдириш орқали ҳужжатни тайёрлашлари ва уни электрон шаклда юклаб олишлари мумкин.
Платформанинг афзалликлари
Вақт ва маблағни тежаш: Yurxizmat.uz орқали фойдаланувчилар ҳуқуқий ҳужжатларни юрист ёки адвокатларнинг ёрдамисиз, мустақил равишда тайёрлашлари мумкин, бу эса вақт ва маблағни сезиларли даражада тежайди;
Қулайлик ва фойдаланиш осонлиги: платформанинг интерфейси ва аниқ йўриқномалари фойдаланувчиларга ҳужжатларни тез ва хатосиз тўлдириш имконини беради;
Ҳуқуқий саводхонликни ошириш: платформа орқали фойдаланувчилар турли ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиб, уларнинг тузилиши ва мазмунини тушунишлари мумкин, бу эса умумий ҳуқуқий саводхонликни оширишга хизмат қилади.
Бугунги кунда фақат ўзбек тилининг ўзида 987 та ҳуқуқий ҳужжат намунаси Yurxizmat.uz тизимида мавжуд. Бу ҳужжатлар фуқароларнинг кундалик ҳаётида, тадбиркорлик фаолиятида, оилавий муносабатларда ва бошқа кўплаб ҳуқуқий ҳолатларда қўл келади.
Платформада мавжуд намуналар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин!
Рамазон Насриддинов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.
2025 йил 12 октябрдан Тошкент «прописка»си бекор қилинади
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги мавжуд эмаслиги уни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлмайди.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?
Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.
Касбларга ўқитиш ва малака ошириш тизими такомиллаштирилади
2026 йил 1 мартгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан ташкил этиладиган касбларга ўқитиш босқичма-босқич уч босқичли тизимга (видеодарслар, касбларга ўқитиш ва малака ошириш) ўтказилади.