Таълим
10.01.2021
1 236

Жиззахда Хитойнинг йирик “DONG FENG” ва “CHANGAN” автомобил ишлаб чиқарувчи компаниялари билан ҳамкорликда кроссовер “DONG FENG” ва “New Star Truck” автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Жиззах вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди. Маълум қилинишича, лойиҳа қуввати йилига 27 минг дона автомобил ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Лойиҳа 16,2 миллион долларга баҳоланган бўлиб, шундан 10,5 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар, 5,6 миллион доллар ўз маблағлари ташкил этади. Лойиҳа Жиззах эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширилиши ҳамда заводда 3 хил турдаги кроссоверлар, 2 хил турдаги енгил юк ташувчи ва микроавтобуслар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Айни пайтда завод ҳудудида қурилиш ишлари бошлаб юборилган.
Улашиш:
Бошқалар
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
“Менинг танам – менинг чегарам”: Фарзандингизни хавфдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва амалий қоидалари
Болага танасининг эгаси фақат унинг ўзи эканини уқтиринг.
Чорраҳа яқинида чизиқ босганлик учун ЙПХ баённома тузмайди
Хавфсизлик камарини тақмаслик ҳолатларини автоматлаштирилган камералар орқали қайд этишга рухсат берилди.
"Ташаббусли бюджет" жараёнининг 2-босқичида 49,5 мингта лойиҳа илгари сурилган
Жорий мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан жами 1,0 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилади.
Жиззахда она-бола мактаб директорлари қарийб 150 млн сўм давлат пулини талон-торож қилди
Она аслида мактабда ишламаган турмуш ўртоғига салкам 50 млн, ишдан бўшаган ходимга эса 2 йил мобайнида 23 млн сўм миқдоридаги пулларни ноқонуний тўлаб юрган.
Жиззахда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
Ўзбекистон ва Россия ўзаро логистика йўлакларини яратади