currencies image

12 557,67 UZS

2,51

usd

currencies image

13 448,01 UZS

17,76

eur

currencies image

147,37 UZS

0,32

ru



АсосийЯнгиликларЖиззахдаги BYD заводидан илк электромобиллар чиқди

Жиззахдаги BYD заводидан илк электромобиллар чиқди

Ўзбекистон

calendar

27.06.2024

eye

251

Жиззахдаги BYD заводидан илк электромобиллар чиқди

Президент Шавкат Мирзиёев 27 июнь куни Жиззах вилоятига келиб, “BYD Uzbekistan Factory” қўшма корхонаси фаолияти билан танишди.

Мазкур завод шу йил январда давлатимиз раҳбарининг Хитойга ташрифи чоғида ишга туширилган эди. Бу қиймати 160 миллион долларлик лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб, йилига 50 минг дона электромобиль ишлаб чиқариш қувватига эга.

Бунинг учун қўшма корхона замонавий саноат инфратузилмаси билан таъминланди. Қарийб 2 километр темир йўл тортилди. Ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлаш учун бутловчи қисмлар омбори, 1 минг 200 та контейнер сиғимига эга логистика маркази қурилди.

Заводга Хитойдан роботлаштирилган тизимлар ва ускуналар келтириб ўрнатилган. Ишлаб чиқариш жараёни автоматлаштирилган. Электромобилнинг геометрик ўлчамларини юқори аниқликда текширувчи лаборатория ташкил қилинган.

Президент ушбу имкониятларни кўздан кечирди, хитойлик шериклар билан суҳбатлашди.

Ҳозирда бу ерда Chazor ва Song Plus Champion моделлари ишлаб чиқарилмоқда. Шавкат Мирзиёев илк электромобилларга имзо қўйди.

Шу ерда давлатимиз раҳбарига ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича ахборот берилди.

Келгуси йилларда заводда моделлар қаторини кенгайтириш режалаштирилган. Қиймати 300 миллион долларлик иккинчи босқичда электромобиллар сонини йилига 200 минг донага, 500 миллион долларлик учинчи босқичда 500 минг донагача етказиш кўзда тутилган.

Режалар улкан, иш шунга яраша жадал. Электромобиллар сони ортиши билан маҳаллийлаштириш даражаси ҳам босқичма-босқич ошириб борилади. Энг аввало, бампер, ойна, лак-буёқ, пластик қисмларни ўзимизда тайёрлаш йўлга қўйилади. Кейинчалик аккумулятор, электр двигател, алюминий қисмлар, шиналар, ўриндиқлар ишлаб чиқаришга ўтилади.

Мазкур янги тармоқда рақобатбардош бўлиш учун инновация ва етук мутахассислар керак. Шу боис таълим ва ривожланишга қаратилган "R&D маркази" ташкил этиш, илм ва муҳандислик ютуқларини изчил қўллаб бориш зарурлиги таъкидланди. Маҳаллийлаштириш лойиҳалари орқали маҳсулот таннархини тушириш чоралари муҳокама қилинди. Истиқболдаги мақсад - минтақа бозорларига чиқиш.

Бугунги кунда корхонада 1 минг 200 киши ишлайди. Ўтган йили 200 нафар ходим “Uzautoмotors” заводларида малака оширган. Бу йил яна 92 нафар мутахассис Хитойнинг Сиан ва Чанша шаҳарларида сифат назорати, технология, таъминот, ускуналарга техник хизмат кўрсатиш каби йўналишларда малака оширади. Барча уч босқич жорий этилгач, иш ўринлари 10 мингтага етади.

 

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
4 751

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 457

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 339

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 233

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.