Ўзбекистон
25.08.2023
655
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар бўйича “Микрокредитбанк” ахборот хизмати раҳбари айрим рақамларни маълум қилди. Қайд этилишича, 2023-йилда Микрокредитбанк томонидан Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 2,4 трлн сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, 1-августга қадар 54 836 та субъектга жами 1 112,1 трлн сўм кредитлар (шундан, 620 та юридик шахсларга 78,3 млрд сўм, 54 214 та жисмоний шахсларга 1 1033,8 трлн сўм) ажратилиши натижасида 55 829 нафар аҳоли бандлиги таъминланган. Ажратилган кредитлар қуйидаги соҳаларга йўналтирилган. Жумладан: — ишлаб чиқариш соҳасида 3 232 нафар мижозга 72,1 млрд сўм; — хизмат кўрсатиш соҳасида 20 082 нафар мижозга 510,3 млрд сўм; — тикувчилик соҳасида 14 755 нафар мижозга 159,3 млрд сўм; — чорвачилик соҳасида 2 324 нафар мижозга 65,7 млрд сўм; — паррандачилик соҳасида 2 444 нафар мижозга 33,3 млрд сўм; — иссиқхона ташкил этиш 4 239 нафар мижозга 113,7 млрд сўм; — боғдорчилик соҳасида 4 782 та лойиҳага 79,1 млрд сўм; — балиқчилик соҳасида 243 та лойиҳага 9,9 млрд сўм; — қуёнчилик соҳасида 70 та лойиҳага 1,6 млрд сўм; — асаларичилик соҳасида 1 431 та лойиҳага 41,9 млрд сўм; — ҳунармандчилик соҳасида 1 225 та лойиҳага 24,5 млрд сўм; — бошқа йўналишдаги 7 та лойиҳага 242 млн сўм кредит ажратилган. Шунингдек, йил якунига қадар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг талабларига асосан 1,3 трлн сўм имтиёзли кредит ажратилиши кутилмоқда. Шу билан бирга, ушбу кредитларнинг 431,9 млрд сўми 20 400 нафар ёшлар ҳамда 518,1 млрд сўми 31 610 нафар хотин-қизларнинг лойиҳаларига йўналтирилган. Маълумот ўрнида, 2022 йилга нисбатан хотин-қизларга ажратилган кредит 1,2 баробарга, кредит олган хотин-қизлар сони 8 минг нафарга ортган. 2023-йилда ҳудудларда “Темир дафтари” “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳолининг эҳтиёжманд қатламига бизнес лойиҳаларни тақдим этиш, тадбиркорлигига кўмаклашиш орқали 8 637 нафар аҳолига 67,6 млрд сўм имтиёзли шартларда кредит ажратилиб, уларнинг бандлиги ва даромад манбаи таъминланган. (“Темир дафтар” 70 тада 90,4 млн сўм, “Аёллар дафтари” 7 879 тада 60,7 млрд сўм ва “Ёшлар дафтари” 688 тада 6,7 млрд сўм).
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Оилавий тадбиркорлик учун кредит олиш тартиби қандай?
Оилавий тадбиркорлик учун имтиёзли кредитни уйдан чиқмасдан онлайн олиш имкони яратилган. Айрим кредитлар учун 3-йил имтиёзли давр берилади. hudud24.uz қуйида шу ва шу каби оилавий тадбиркорлик учун кредит олиш бўйича керакли маълумотларни тақдим этади.
Самарқандда кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бундай ҳолатларда қандай жазо берилиши мумкин?
У 2,2 млрд сўм имтиёзли кредитни ўзлаштириб, салкам 500 млн сўмлик солиқларни тўлашдан бўйин товлаган.
Шавкат Мирзиёев кредит ставкаларини камида 2-3 фоизга тушириш муҳимлигини қайд этди
Президент раислигидаги йиғилишда банк тизими барқарорлигини таъминлаш ҳамда кредит фоиз ставкаларини тушириш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Тадбиркорларга электротехника саноатидаги инвестиция лойиҳалари учун имтиёзли кредитлар берилади
Бунинг учун, 2024-2026 йилларда тижорат банкларига 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга, йиллик 5 фоиз ставкада 100 млн АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилади.