Ўзбекистон
30.08.2023
1 864

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг маълум қилишича, жорий йилда олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун 948 491 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтган. Бунда: – эркаклар — 419 327 нафар (44,2 фоиз) ни; – аёллар — 529 164 нафар (55,8 фоиз) ни ташкил этди. Тест синови натижаларига кўра, 193 421 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилган бўлиб, уларнинг: 100 491 нафари (52 фоиз) — эркаклар; 92 930 нафари (48 фоиз) — аёллар ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг ўртача ўтиш бали давлат гранти асосида: эркакларда — 112,4 баллни; аёлларда — 125,1 баллни; Тўлов-контракт асосида: эркакларда — 88,9 баллни; аёлларда — 98,5 баллни ташкил этган. Эркаклар ва аёлларда ўртача ўтиш балларининг бундай фарқ қилиши улар рўйхатдан ўтишда танлаган таълим йўналишлари ва улардаги ўтиш баллари билан боғлиқ. Таълим соҳалари бўйича фоиз ҳисобида олинганда: “Ижтимоий таъминот” (91,7 фоиз), “Тиллар” (88,5 фоиз) ва “Таълим” (78,7 фоиз) соҳаларига аёллар; “Транспорт хизматлари” (93,5 фоиз), “Архитектура ва қурилиш” (84,8 фоиз) ва “Ахборот-коммуникация технологиялари” (75,3 фоиз) соҳаларига эркаклар кўпроқ талабаликка тавсия этилган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.
Ўзбекистонда эркак ва аёллар сони маълум қилинди
1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 36,8 млн кишини ташкил этган.
Абитуриентларнинг деярли ярми 56,7 балл ҳам тўплай олмади
Бу йилги тест синовларида 49,4 фоиз абитуриент ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 бални ҳам тўплай олмаган.
Ўзбекистонда ўз бизнесини йўлга қўйган тадбиркор хотин-қизлар сони 200 мингдан ошди
Сенат ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида "Мен муваффақиятли тадбиркор аёлман" тадбиркор аёллар форуми ўтказилди.
Ўзбекистонда 1 км.кв. майдонга қанча аҳоли тўғри келади?
Бу бўйича Статистика агентлиги маълумот эълон қилди.