Ўзбекистон
07.10.2023
1 476

Қатар Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилди. Қатарга визасиз ташриф буюрмоқчи бўлганларда хорижга чиқиш паспортининг амал қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги ҳамда қайтиш ёки бошқа давлатга чиқиб кетиш чиптаси бўлиши керак. Маълумот учун, жорий йилнинг 5 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қатар давлати фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган эди. Унга кўра, Қатар давлати фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланган.
Улашиш:
Бошқалар
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш жавобгарлик белгиланган.
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.
Ўзбекистонликлар учун Таиландга визасиз режим жорий қилингани ростми? ТИВ матбуот котиби тушунтириш берди
Аввалроқ, Таиландга 60 кунгача визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар қаторига Ўзбекистон ҳам киритилгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.
Доҳа – Тошкент – Доҳа йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди
Дастлабки босқичда ушбу йўналишда ҳафтасига 4 марта парвоз амалга оширилади.
Қатардаги университетларда ўзбекистонлик талабалар учун кўпроқ квота ажратилади
Шунингдек, ўрта мактаб ўқувчилари ўртасида ўзаро алмашинувлар йўлга қўйилиши кутилмоқда.
Октябрда Ўзбекистонда Қатар маданияти ҳафталиги ўтказилади
Февраль ойи охирида Қатарда Ўзбекистон маданияти, ҳунармандчилиги ва туризм кунлари бўлиб ўтган эди.