Ўзбекистон
12.10.2023
1 219

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили этиб тайинланган Камол Муҳторов ўз вазифасини бажаришга киришди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди. Камол Муҳторов Самарқанд давлат университети ва Лондон Дипломатик академиясини тамомлаган. 2007 йилдан бошлаб Инвестиция, саноат ва савдо, Ташқи ишлар вазирликлари тизимида ишлаган. Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимида фаолият кўрсатган. 2019 йилдан буён Ўзбекистон Президенти Администрациясида масъул лавозимларда ишлаб келаётган эди. Камол Муҳторов 2018-2023 йилларда ЮНЕСКОдаги доимий вакилликни бошқарган ва июль ойида Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланган Умид Шодиев ўрнини эгаллади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Буюк Ипак йўлининг Зарафшон – Қорақум коридори Умумҳажон мероси рўйхатига киритилди
“Ипак йўли. Зарафшон-Қорақум коридори” 31 та объектдан иборат бўлиб, шундан 15 таси ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида жойлашган.
Беруний номидаги ЮНEСКО-Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди
Бундан сунъий интеллект соҳасида этикани тарғиб қилиш орқали илмий мулоқотни рағбатлантириш мақсад қилинган.
Рақамли даврда суд ҳокимиятининг мустақиллиги, адолатлилиги ва холислиги қандай таъминланади?
Бугун Халқаро таълим куни