currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҲиндистонга операция учун борган ўзбекистонликнинг пуллар ўғирлаб кетилди

Ҳиндистонга операция учун борган ўзбекистонликнинг пуллар ўғирлаб кетилди

Ўзбекистон

calendar

26.12.2023

eye

1 195

Ҳиндистонга операция учун борган ўзбекистонликнинг пуллар ўғирлаб кетилди

Ҳиндистонда буйрак кўчириш амалиётини ўтказиш учун келган ўзбекистонликнинг 16 минг доллари ўғирлаб кетилди.

Қайд этилишича, Ҳиндистоннинг Press Trust of India ахборот агентлиги ушбу мамлакатнинг Гуруграм (Гургаон) шаҳрида полиция кийимида бўлган бир гуруҳ шахслар ўзбекистонлик фуқаро пулини ўмариб кетгани ҳақида маълумот тарқатган.

Жорий йилнинг 23 декабрь куни соат 21:00 атрофида меҳмонхонага қайтиб келаётган уч нафар ака-укани ўзини полициячи сифатида таништирган шахслар гўёки ҳужжатларни текшириш баҳонасида тўхтатган. Сумкаларни кўздан кечириш жараёнида 16 минг АҚШ долларини ўғирлаб, қочиб кетган.

Ўзини Б.С. деб таништирган Ўзбекистон фуқароси Гуруграм шаҳрида жойлашган Artemis шифохонасига буйрак кўчириш амалиётини ўтказиш учун келган бўлган. У воқеа юзасидан маҳаллий полиция идорасига мурожаат қилган.

Ҳозир Гуруграм шаҳрининг 53-сектори полиция бўлими томонидан жиноят қонунчилигининг 379А (тортиб олиш орқали ўғрилик), 419 (ўзини бошқа киши деб таништириш йўли билан алдаш) ва бошқа моддалари бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Элчихона томонидан Ҳиндистон ТИВ ва бошқа расмий идоралар билан мазкур ҳолат юзасидан расмий мулоқотлар ўтказилиб, вазият назоратга олинган.

"Дипломатик миссия ватандошларимизни Ҳиндистонга турли мақсадлар, жумладан, тиббий муолажа олиш ниятида келиш пайтида турли шубҳали гуруҳ ёки шахсларнинг гапларига ишониб қолмаслик, айниқса, молиявий масалалар билан боғлиқ вазиятларда шахсий хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш, йирик миқдордаги нақд пул ишлатмаслик, балки банк карталаридан ёки пул ўтказиш амалиётидан кенг фойдаланишга чақиради", дейилади хабарда.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 410

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


26-март 2026, 03:37
1 211

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


18-март 2026, 09:11
926

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.


27-март 2026, 07:04
891

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.

Мавзуга доир янгиликлар: