currencies image

12 739,95 UZS

7,39

usd

currencies image

14 191,03 UZS

9,50

eur

currencies image

139,14 UZS

0,23

ru



АсосийЯнгиликлар“Коррупциясиз ривожланамизми?”

“Коррупциясиз ривожланамизми?”

Ўзбекистон

calendar

23.06.2021

eye

308

Ривожланган мамлакатларнинг тараққиёт йўлига қарасак, улар биринчи навбатда мамлакатдаги таниш-билишчилик, яширин иқтисодиёт, монополия, порахўрлик каби иллатларни енгиб кейин ҳар томонлама тараққий этганини кўрамиз. Бизда эса шу кунчага юқорида санаб ўтилган коррупция белгилари ўзи авж нуқтасида давом этиб келди ва давом этмоқда. Мамлакатда коррупция шу қадар чуқур илдиз отдики, “биз коррупциясиз яшай оламиз, ривожланамизми, ахир у бизнинг ҳаётимизнинг бир бўлагига айланди” деган ҳолга келинди. Коррупцияни қандай йўқ қилиш мумкин, деган мавзуда кўплаб тадбирлар, ОАВ вакиллари ўртасида танловлар, ўқувчи-талабалар ўртасида беллашувлар ўтказилдики булардан заррача наф бўлмади. Коррупцияни енгиб ўтган давлатлар тажрибасига назар солсак, улар юқорида қайд этганимиз каби мажлислар, танловлар билан эмас қонунлар, қатъий тартиблар билан бу ботқоқдан чиққани маълум бўлади. Хориж тажрибасида кўзга ташланадиган асосий факторлар нима деган савол туғилади. Биз қуйида уларнинг энг муҳимларини санаб ўтамиз. Биринчидан, давлат хизматчилари ва амалдорларининг ва уларнинг яқин қариндошларининг барча мол-мулклари доимий назоратда бўлиб, декларация қилинган. Уларнинг пора тугул бирор кичик совға олиши ҳам қонунан тақиқлаб қўйилган. Лекин эътиборли жиҳати, давлат хизматчиларининг ойлик маоши сезиларли даражада яхши қилиб қўйилган. Иккинчидан, давлат хизматчилари ва амалдорларини лавозимга тайинлаш ва лавозимга кўтаришда мутлақ шаффоф тизим йўлга қўйилган. Бунда фалончининг жияни, пистончининг қизи ёки куёви деган параметрлар умуман ҳисобга олинмайди. Учинчидан, коррупцияга йўл қўйган давлат хизматчиларига жиддий жазолар қўлланади. Булар бир умр давлат хизматида ишламасликдан тортиб ҳатто ўлим жазосигача бўлган босқичлардан иборат. Ўша ривожланган давлатларда бу каби кўплаб ўзига хос тамойиллар мавжуд, лекин биз айнан бизнинг давлатимизга зарур бўлган уч заруриятни санаб ўтдик. Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони лойиҳаси эълон қилинибди. Ҳужжат лойиҳасида: Бош прокуратура, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига нисбатан жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш учун барча куч ва воситаларни сафарбар этиши; Давлат бошқарувини коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш мақсадида: Агентлик томонидан “Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри”нинг юритилиши ва реестрга киритилган шахсларга қуйидагилар тақиқланиши: давлат хизматига қабул қилиниши ва давлат мукофотлари билан тақдирланиши; сайланадиган ва алоҳида тартибда тайинланадиган лавозимларга номзодларининг кўрсатилиши; давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари ҳамда идоралараро коллегиал органларнинг аъзолигига киритилиши; улар томонидан таъсис этилган ва (ёки) улар иштирокчиси ҳисобланган тадбиркорлик субъектлари давлат харидларида ва давлат-хусусий шериклик битимида иштирокчи (ижрочи) сифатида қатнашиши, давлат активларини хусусийлаштириш билан боғлиқ тендер ва танлов савдоларида иштирок этиши; давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар ҳамда давлат таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиши; 2022 йил 1 январдан бошлаб, давлат хизматчилари, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизимининг жорий этилиши ва унга мувофиқ мол-мулкни декларация қилишда унинг келиб чиқиш манбасини тасдиқлаш шарти 2022 йил 1 январдан сўнг орттирилган мол-мулкка нисбатан татбиқ этилиши ҳамда давлат хизматчиси томонидан декларацияни тақдим этишдан бош тортиш ва қасддан нотўғри маълумотларни киритиш уни давлат хизматидан четлаштиришга ва қонунда белгиланган жавобгарликка тортишга асос бўлиши қайд этилган. Ва энг муҳими 2022 йил 1 январдан давлат хизматчиларига республика ҳудудидан ташқарида ҳисобрақамлар очиш ва эгалик қилиш, нақд пул маблағларини сақлаш, кўчмас ва бошқа мол-мулкка эга бўлиш тақиқланиши ҳам белгиланибди. Шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган лавозимни эгаллаб турган шахснинг бевосита ёки билвосита шахсий манфаати мансаб (хизмат) мажбуриятларини объектив ва холис бажаришига таъсир кўрсатувчи ёки шундай таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вазиятлар манфаатлар тўқнашуви ҳисобланади ҳамда бундай ҳолатларга йўл қўйганлик ўрнатилган тартибда жавобгарликни келтириб чиқариши ҳам қайд этилибди. Ҳамда 2022 йил 1 январга қадар “Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тўғрисида”ги қонун, шунингдек, давлат харидлари, солиқ имтиёзлари, ер ажратиш, давлат активларини хусусийлаштириш соҳаларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик учун жавобгарликни ўрнатишни назарда тутувчи қонун лойиҳаларининг ишлаб чиқилиши қайд этилган. Ҳужжат лойиҳасида белгиланган тартиблар кишини қувонтиради. Бироқ бир нарса одамнининг кўнглида иштибоҳ туғдириб ўйга толдиради: шу тартибларни амалга оширувчи шахсларнинг қалбида ватанга нисбатан, юртнинг ривожланишига нисбатан фидойилик, халққа меҳр бормикин?! Фурқат Алимардон, журналист

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
3 114

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
2 906

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


21-август 2024, 12:46
1 455

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.


24-август 2024, 11:07
1 432

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
18-май 2024, 12:10
259

Спортдаги коррупциявий ҳолатлар учун жиноий жавобгарликлар белгиланмоқда

Мусобақа иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олгани ёки мулкий манфаатдор бўлгани учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар киритилмоқда.

cover image
15-сентябр 2023, 07:56
504

Журналист Рамина Ягафарова 31 ёшида вафот этди

У “Дунё бўйлаб” телеканалида рус тилида эфирга узатиладиган “Своими глазами”ҳамда “Актуално” дастурларини олиб борган.

cover image
25-июл 2023, 11:33
742

Жиззахда она-бола мактаб директорлари қарийб 150 млн сўм давлат пулини талон-торож қилди

Она аслида мактабда ишламаган турмуш ўртоғига салкам 50 млн, ишдан бўшаган ходимга эса 2 йил мобайнида 23 млн сўм миқдоридаги пулларни ноқонуний тўлаб юрган.

cover image
24-июл 2023, 11:40
448

Салкам 2 минг “кўки” эвазига “права” олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.