Ўзбекистон
25.05.2023
1 238

Ўзбекистон Бадиий академияси буюртмачилигида 8 май куни «Алишер Навоийнинг бронза ҳайкалини яратиш ва Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўрнатиш хизмати» юзасидан 1 млрд 416,0 млн сўмлик давлат хариди ўтказилганди. Унда TIART МЧЖ ғолиб деб топилган. Бироқ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ушбу тендер ноқонуний ўтказилганини маълум қилиб, харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинганди. Антикоррупция агентлигининг ўрганишларига кўра, ушбу давлат харидини амалга ошириш жараёнида буюртмачи томонидан Ўзбекистон «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг 10-моддаси (рақобат ва холислик принципи), 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви), 46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) талабларига амал қилинмаган ва бошқа қонунбузилиши ҳолатларига ҳам йўл қўйилган. Хусусан, харидда иштирок этган 3 нафар талабгорнинг («TIART» МЧЖ, «Biznes Imkon Stroy Service» МЧЖ ва «Elegant Canteen» МЧЖ) ҳужжатлари харид комиссиясининг раиси ва тўрт нафар аъзолари фойдаланган ягона компьютер (IP-манзиллари бир хил) орқали электрон платформага юкланган. Мазкур ҳолатлар бўйича давлат хариди ўтказилган куннинг ўзида харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилган ва қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилган. Шунга қарамасдан Ўзбекистон Бадиий академияси 22 май куни иккинчи бор тендер ўтказди. Унда фақат икки компания — «ЯТТ Аллаберганов Оллаберган Давлатёрович» ва «TIART МЧЖ» иштирок этган. Якунда эса яна тендерда комиссия раиси билан бир хил компьютердан кирган «TIART МЧЖ» ғолиб деб топилди.
Улашиш:
Бошқалар
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Мустақилликнинг 35 йили: бирлик, тараққиёт ва фаровонлик сари
Бу йил халқимиз Ўзбекистон ўз давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлайди.
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби қандай?
Мазкур қонун болаларга нисбатан зўравонлик тушунчасини, унинг турларини, давлат органларининг ваколатларини ҳамда ҳимоя механизмларини комплекс тартибга солди.
Энди дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун белгиланган жавобгарлик юмшатилиши мумкин
Лотерея қиморми? Ноқонуний ўйинлар ҳақида 4 та муҳим маълумот
Қарийб 9 000 та тендер савдолар жараёнида 12 800 дан ортиқ рақобатга зид ҳаракатлар аниқланди
“Тошкент метрополитени” ДУК ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган тендер савдоларида турли қонун бузилишлар қайд этилган.
Транспорт университети томонидан ўтказилган 1,2 млрд сўмлик давлат хариди бекор қилинди