Ўзбекистон
18.02.2024
1 412

Кеча, 17 февраль куни Мисрдан Тошкентга гепатит C га қарши "Софосбувир-400мг" дори воситасининг бешинчи партияси етказиб берилди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги.
Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, Миср ҳукумати томонидан 2025-йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион АҚШ долларига бўлган жами 800 минг дона C гепатитига қарши "Даcлатасвир" ва "Софосбувир-400мг", Б гепатитига қарши "Энтекавир" дори воситаларининг берилиши бўйича келишувга эришилган.
2023-йил давомида умумий қиймати 696 минг долларга тенг бўлган мазкур дори воситалари мамлакатгА босқичма-босқич юборилган.
Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, бир нафар беморнинг 3 ойлик тўлиқ даволаш курси учун 3 қадоқ "Даcлатасвир" ва 3 қадоқ "Софосбувир" керак бўлади. Мазкур даволаш курсининг Мисрдаги ўртача нархи $31, Ўзбекистонда эса жорий йилга қадар 100 долларга дея баҳоланиб келинган. Миср ҳукумати тақдим этадиган 800 минг дона дори воситаси жами 133 минг беморга етади. Яъни, агарда гепатит C га қарши дори воситаларини шу пайтгача хориждан харид қилинаётган баҳоларда сотиб олинганда Ўзбекистон давлат бюджетидан 13,3 миллион долларга сарфланган бўларди. Давлат бюджетидан иқтисод қилинган маблағлар гепатитни аниқлаш бўйича аҳолини "скрининг" қилиш ҳажмини жорий 10 мингдан 1 миллионга қадар ошириш, вирусларни аниқлаб, касалликка тўлиқ барҳам беришга имкон яратиши кутиляпти.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.
Коммунал хизматлар учун аҳолидан асоссиз тўловлар олингани аниқланди
Асоссиз ҳисобланган маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
2025 йилгача Мисрдан Ўзбекистонга гепатит С га қарши 4,2 миллион долларлик дори воситалари олиб келинади
Ҳозиргача умумий қиймати 696 минг АҚШ долларига тенг бўлган дори воситалари юборилган.
Мисрдан Ўзбекистонга гепатит С га қарши дори воситаларининг ўн иккинчи партияси олиб келинди
Миср гепатит В ва С вирусларига қарши курашиш борасида дунё бўйича катта муваффақиятларга эришган. Айни пайтда мамлакат аҳолиси ушбу касалликдан бутунлай фориғ бўлгани эътироф этилади.
Мисрда йирик ЙТҲ оқибатида 28 киши ҳалок бўлди
Чўлдаги йўлда содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида ўнлаб автомобиллар ёниб кетган.
Футбол. Ўзбекистон МТЖ сўнгги дақиқаларда гол уриб Хитойни ютди, ёшлар терма жамоаси аламли мағлубиятга учради
Бугун, 16 октябрь куни Ўзбекистон миллий ҳамда олимпия терма жамоалари ўртоқлик ўйинларини ўтказишди.