Ўзбекистон
07.08.2023
1 194

“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган гепатит С га қарши “Sofosbuvir-400 mg” дори воситасининг ўн иккинчи партиясини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берди. 30 дона қутига юкланган 7,2 минг дона мазкур препарат Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланади. Мутахассислар фикрича, мазкур беғараз ёрдам давлатимиз бюджетидан 35 миллиард сўмни тежаш ҳамда бу маблағлар ҳисобидан гепатитни аниқлаш бўйича скрининг текширувлари қамровини янада ошириш имконини беради. Эслатиб ўтамиз, ушбу инсонпарварлик ёрдами Президентнинг шу йил 20-21 февраль кунлари Мисрга расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар доирасида амалга оширилди. Қайд этиш жоизки, Миср гепатит В ва С вирусларига қарши курашиш борасида дунё бўйича катта муваффақиятларга эришган. Айни пайтда мамлакат аҳолиси ушбу касалликдан бутунлай фориғ бўлгани эътироф этилади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.