currencies image

12 357,09 UZS

56,70

usd

currencies image

14 330,52 UZS

137,75

eur

currencies image

153,49 UZS

1,37

ru



АсосийЯнгиликларНогиронлиги бўлган шахсларда қандай ҳуқуқлар бор? 8 та қоида

Ногиронлиги бўлган шахсларда қандай ҳуқуқлар бор? 8 та қоида

Ўзбекистон

calendar

27.09.2023

eye

2 007

Ногиронлиги бўлган шахсларда қандай ҳуқуқлар бор? 8 та қоида

Жамиятда ҳар бир шахс учун нормал яшаш шароитлари яратилиши керак. Қонунчиликда эса ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳам қулай яшаши ва ҳаракатланиши, меҳнат қилиши учун шароитлар яратиш бўйича қоидалар мавжуд. Hudud24.uz бугун шу ҳақда тушунтириш беради. 1-қоида. Захирадаги иш ўринлари яратилади Ҳар йили ҳокимликлар томонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қонунчиликка мувофиқ белгиланган иш ўринларининг энг кам сони ҳисобидан захирадаги иш ўринларига маҳаллий меҳнат органлари йўлланмасига кўра ишга жойлашиш кафолатланади. Ушбу имконият ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш билан таъминланиши учун имкон беради. 2-қоида. Соғлиғи ҳолатига кўра ишда ишлаши таъминланади Ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан уларга соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма бўлган ишларда фойдаланиш тақиқланади. Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўлиқсиз иш вақти режими тўғрисидаги, юкламани камайтириш ҳақидаги ва меҳнатнинг бошқа шарт-шароитлари тўғрисидаги тавсиялари иш берувчи томонидан бажарилиши мажбурийдир. 3-қоида. Локал ҳужжатлар билан меҳнат ҳуқуқларини чеклаш тақиқланади Жамоа шартномасида ёки меҳнат шартномасида белгиланадиган меҳнат шарт-шароитлари, шу жумладан иш ҳақи, иш вақти ва дам олиш вақти режими, йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қонунчиликда белгиланганидан кам бўлиши ҳамда бошқа ходимларга нисбатан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳолатини ёмонлаштириши ёки уларнинг ҳуқуқларини чеклаши мумкин эмас. Ногиронлиги сабабли ногиронлиги бўлган шахс билан меҳнат шартномаси тузишни ёки ишда унинг юқори лавозимга кўтарилишини рад этишга, у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга йўл қўйилмайди. Албатта, истисно ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин. 4-қоида. Мажбурий тиббий кўриклардан ўтказилади Ногиронлиги бўлган шахслар фақат дастлабки мажбурий тиббий кўрикдан ўтганидан кейин ишга қабул қилинади ва кейинчалик ҳар йили мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиб турилиши лозим. Дастлабки мажбурий тиббий кўриклар иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. 5-қоида. Иш вақти қисқартирилади I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига 36 соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар учун кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тавсияларига мувофиқ белгиланади, лекин олти кунлик иш ҳафтасида — 6 соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида — 7 соату 30 дақиқадан ортиб кетмаслиги керак. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларнинг меҳнатига иш вақтининг қисқартирилган давомийлигида ҳақ тўлаш тегишли касб ва лавозимлардаги ходимларга тўлиқ иш вақти давомийлигидаги миқдорда амалга оширилади. 6-қоида. Хизмат сафарига розиликсиз юбориш мумкин эмас Ногиронлиги бўлган ходимларни хизмат сафарига юборишга, тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга ҳамда дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилишга фақат уларнинг розилиги билан, агар ушбу ходимлар учун бундай ишлар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси тавсияларида тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади. 7-қоида. Камида 30 календарь кун йиллик меҳнат таътили берилади I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга давомийлиги камида 30 календарь кундан иборат йиллик меҳнат таътили берилади ва улар бу таътилдан йилнинг ўзлари учун қулай бўлган вақтида фойдаланиши мумкин. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимни йиллик меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди. 8-қоида.  14 календарь кунгача иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил олиш мумкин Иш берувчи I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимнинг хоҳишига кўра унинг ёзма аризаси асосида унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда ҳар йили давомийлиги 14 календарь кунгача бўлган таътил бериши шарт.

Саламат Туремуратов,

hudud24.uz колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

30-июл 2025, 12:27
1 476

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб

Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.


8-август 2025, 06:28
1 154

Сув кодекси қандай жиҳатларни ўз ичига олган. Муҳим 6 жиҳат

Кодекс сув, сув объектлари, сув хўжалиги объектлари ва сув фонди ерларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.


5-август 2025, 05:52
1 136

Кимга неччи соат – умумтаълим муассасаларида дарс соатлари қандай тақсимланади?

Қонунчиликка кўра, умумтаълим муассасалари умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режаси асосида ҳар йили 10 сентябрга қадар умумтаълим муассасасининг дарс соатлари сеткасини шакллантиради.


28-июл 2025, 07:45
705

Харид чеки – оддий қоғоз парчаси эмас

Қонунчилигимизда харид чеки сотувчи ва харидор ўртасидаги ҳисоб-китоб муносабатларининг расмий белгиси сифатида мажбурий ҳисобланади.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
30-ноябр 2023, 14:04
730

Жинсига қараб хизмат кўрсатиш, фейс-контроль ва дресс-код. Бу қай даражада қонуний?

Ижтимоий тармоқларда оммавий овқатланиш муассасаси соат 22:30 дан сўнг аёлларга хизмат кўрсатишни рад этганлиги тўғрисида хабар тарқалди. Ушбу ҳолат кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Хўш, вазият ҳуқуқий томондан аслида қандай? Тадбиркор кимга хизмат кўрсатишни мустақил танлай оладими? Жинсига қараб хизмат кўрсатса, қонунни бузган ҳисобланадими? Агар ҳаммом, бассейн ёки сауна бўлса-чи? Фейс-контроль ва дресс-код қанчалик қонуний? Hudud24.uz қуйида шу каби саволларга жавоб беради.

cover image
29-ноябр 2023, 14:11
814

Электр таъминотида нималарга эътибор бериш керак? 6 саволга жавоб

Кўпчилик электр энергиясига қонуний уланиш талабларини билмайди. Шунингдек, ҳисоблагич, уйдаги маиший техникалар электр энергиясининг кучланиши оқибатида носоз ҳолга келса, қандай ҳаракат қилиш ҳақида умумий тушунчалар йўқ. Масалан, электр энергиясига ўзбошимчалик билан уланиш жаримага сабаб бўлади. Hudud24.uz қуйида электр энергияси таъминоти юзасидан бир нечта саволларга батафсил жавоб беради.

cover image
29-ноябр 2023, 06:37
762

Ўзбек тилидаги адабиётлар жамланадиган мобил илова яратилади

Аҳоли махсус мобил иловадан бепул фойдаланади.

cover image
28-ноябр 2023, 14:00
1 501

Чиқиндиларни нима қилиш керак? 6 та муҳим маълумот

Чиқиндиларнинг дуч келган жойга ташланиши, уларнинг атроф-муҳитга зарари доимий муаммоимиз. Қандай қилиб уларни табиатга зарар етказмай қайта ишлаш мумкин? Ривожланган давлатларда эса одамлар пластик идишларни белгиланган жойга топшириб, бунинг учун пул олишади. Бизда аҳолининг экологик маданиятини шакллантириш учун нима қилиш керак? Хорижда чиқиндиларни нима қилишади? Hudud24.uz қуйида чиқиндилардан қандай фойдаланиш кераклиги, уларни зарарсизлантириш ва қайта ишлаш, белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш учун жавобгарлик масалаларига батафсил тўхталади.