currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларСамарқандда ўқувчини уриб юбориб қочиб кетган ҳайдовчи 15 ёшли мактаб ўқувчиси экани маълум бўлди

Самарқандда ўқувчини уриб юбориб қочиб кетган ҳайдовчи 15 ёшли мактаб ўқувчиси экани маълум бўлди

Ўзбекистон

calendar

20.12.2023

eye

1 007

Самарқандда ўқувчини уриб юбориб қочиб кетган ҳайдовчи 15 ёшли мактаб ўқувчиси экани маълум бўлди© Фото: ФОТО: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Аввалроқ, Самарқанд туманида Gentra ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юбориб қочиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабарига кўра, ҳодиса 2023 йил 18 декабрь куни соат 17:25 ларда Самарқанд тумани “Равонак” МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда содир бўлган.

Йўлни кесиб ўтаётган 2011 йилда туғилган 7-синф ўқувчисини давлат рақами 30 О 641 AB бўлган Gentra уриб юборган ва ҳайдовчи воқеа жойидан кетиб қолган.

Оқибатда, мактаб ўқувчиси тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. ЙПХ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув давомида ҳайдовчи ва транспорт воситаси топилган.

Ўқувчи ЙТҲ содир этгандан сўнг дарров бориб машинасининг шикастланган жойларини таъмирлаб қўйган.

Маълум бўлишича, Gentra бошқарувида 2008 йилда туғилган ўсмир бўлган. У онасига тегишли машинани сўрамасдан миниб чиққан.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

24-апрел 2026, 06:42
739

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб

Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.


23-апрел 2026, 11:51
678

Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар

Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.


11-апрел 2026, 08:27
650

Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!

Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.


14-апрел 2026, 10:58
559

Топ-100 хорижий олийгоҳлар битирувчиларига ипотека имтиёзи: кимларга берилади ва қандай ишлайди?

Қарорга мувофиқ, мазкур давлат дастурининг субъектлари доираси қатъий белгиланган бўлиб, номзод бир вақтнинг ўзида айрим юридик фактлар (шартлар)га мувофиқ келиши талаб этилади.

Мавзуга доир янгиликлар: