Ўзбекистон
03.06.2023
1 295

Ҳиндистон шарқидаги Одиша штатида 2 июн, жума куни кечқурун поездлар тўқнашуви оқибатида камида 233 киши ҳалок бўлди. Жабрланганлар сони, дастлабки маълумотларга кўра, 900 га яқин киши. Ҳиндистон ҳукумати расмий баёнотида айтилишича, Ҳоврадан Ченнайга кетаётган "Коромандел экспресс" поезди Bahanaga bazaar бекати яқинида релсдан чиқиб кетган. Худди шу станция ҳудудида SMVB-HWH Superfast Exp тезюрар поезди Sir M. Visvesvaraya вокзали - Ҳовра йўналишида релсдан чиқиб кетди. Шу муносабат билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти Драупади Мурму ва бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади. Давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Ҳиндистонда рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат кузатилди
Мамлакатда шу пайтгача энг юқори ҳарорат 2016 йилнинг май ойида қайд этилган.
Ўзбекистонда ҳиндистонликлар билан дори-дармон ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Янги қўшма корхонада тайёрланадиган маҳсулотларнинг 70 фоизини ташқи бозорга ва 30 фоизини ички бозорга йўналтириш кўзда тутилган.
Ҳиндистонга операция учун борган ўзбекистонликнинг пуллар ўғирлаб кетилди
Вазият Ўзбекистон элчихонаси томонидан назоратга олинган.
Ҳиндистон-Непал чегарасида содир бўлган зилзила оқибатида 130 га яқин киши ҳалок бўлди
АҚШ Геология хизмати зилзила кучини 5,6 балл, Ҳиндистон сейсмология маркази эса 6,4 балл деб баҳолаган.