Ўзбекистон
01.04.2024
1 532
© Фото: hudud24.uzУй қамоғи эҳтиёт чораси ва озодликни чеклаш жазоси қўлланилган шахсларни масофавий назорат қилиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:
• уй қамоғи эҳтиёт чораси ва озодликни чеклаш жазоси қўлланилган шахсларни масофавий назорат қилиш амалиётини республиканинг барча ҳудудларида тўлиқ жорий этиш;
• жамоат хавфсизлиги хизмати ходимлари, таянч илмий ташкилот, уй қамоғи эҳтиёт чорасини ёки озодликни чеклаш жазосини ижро этиш жойи, электрон браслет, ягона электрон мониторинг маркази тушунчаларининг таърифи;
• шахсларга электрон браслетни тақиш тартиби;
• электрон браслетни қўллашда ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
• электрон браслетни қўллашда уй қамоғи ва озодликни чеклаш жазоси қўлланилган шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
• электрон браслетга шикаст етказилганда ёки йўқотилганда моддий зарарни ундириш тартиби;
• электрон браслетни қўллаш харажатларини молиялаштириш тартиби.
Қайд этилишича, ИИВ Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар марказида илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси асосида амалий илмий-тадқиқот лойиҳаси бажарилган, лойиҳа натижасида электрон браслет яратилиб, унинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилган.
Республиканинг 14 та ҳудудида (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ички ишлар органлари жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, пробация хизматларида) синовдан ўтказилиб, амалиётга жорий этишга тайёр ҳолатга келтирилган.
Лойиҳага кўра, уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган шахсларга нисбатан электрон браслетни қўллаш (электрон браслетни харид қилиш) харажатлари ҳудудий ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини ривожлантириш жамғармалари маблағлари ҳисобидан, озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахсларга нисбатан Пробация хизматини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Улашиш:
Бошқалар
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?
Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.
Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари
Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.
Йил бошидан бери 10 мингдан ортиқ киши қамалди
Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 37 179 нафар шахсга нисбатан 29 086 та жиноят иши кўриб чиқилган.
“Фарғона сув таъминот” МЧЖнинг аёл назоратчисини ҳақоратлаган шахс қамалди. Майда безорилик қандай жавобгарликка сабаб бўлади?
Назоратчи аёл фуқаронинг уйига ичимлик сувидан муддати ўтган қарздорликни ундириш учун борган.
Қашқадарёда экстремистик ғояларни тарғиб қилган 21 ёшли йигит қамалди
У Telegram'да 11 та канал очиб, экстремистик мазмундаги ғояларни тарғиб қилиш билан шуғулланган.
Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган Миллий гвардия ходими қамалди
Бўстонлиқ туман судида Ш. Ш.га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.