Ўзбекистон
17.07.2023
1 412

“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган гепатит С га қарши “Даклатасвир” дори воситасининг ўнинчи партиясини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берди. Бу ҳақда ССВ хабар берди. Қайд этилишича, Мазкур инсонпарварлик ёрдами Президентимизнинг шу йил 20-21 февраль кунлари Мисрга расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар ҳамда “Гепатит С касаллигини 100 фоиз давлат ҳисобидан даволаш бўйича” сайловолди ташаббусининг ижроси доирасида амалга оширилди. Келтирилишича, умумий ҳажми 3 минг донадан ортиқ “Daclatasvir-60 mg” препаратлари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади. Миср гепатит В ва С вирусларига қарши курашиш борасида дунё бўйича катта муваффақиятларга эришган. Айни пайтда мамлакат аҳолиси ушбу касалликдан бутунлай фориғ бўлгани эътироф этилади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
2025 йилгача Мисрдан Ўзбекистонга гепатит С га қарши 4,2 миллион долларлик дори воситалари олиб келинади
Ҳозиргача умумий қиймати 696 минг АҚШ долларига тенг бўлган дори воситалари юборилган.
Мисрдан Ўзбекистонга гепатит C’га қарши дори воситаларининг навбатдаги қисми жўнатилди
Жами 80 қутидан иборат 1 280 дона дори воситалари вирусология илмий-тадқиқот марказида даволанаётган беморларга тарқатилади.
Мисрдан Тошкентга гепатит C га қарши дори воситаларининг бешинчи партияси етказилди
Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион АҚШ долларлик дори воситаларининг берилиши бўйича келишувга эришилган.
Мисрда йирик ЙТҲ оқибатида 28 киши ҳалок бўлди
Чўлдаги йўлда содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида ўнлаб автомобиллар ёниб кетган.