currencies image

11 809,82 UZS

29,77

usd

currencies image

13 569,48 UZS

0,13

eur

currencies image

140,68 UZS

0,26

ru



АсосийЯнгиликларМисрдан Ўзбекистонга гепатит C’га қарши дори воситаларининг навбатдаги қисми жўнатилди

Мисрдан Ўзбекистонга гепатит C’га қарши дори воситаларининг навбатдаги қисми жўнатилди

Ўзбекистон

calendar

21.08.2023

eye

1 549

Мисрдан Ўзбекистонга гепатит C’га қарши дори воситаларининг навбатдаги қисми жўнатилди

Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистон учун инсонпарварлик ёрдами тариқасида ажратилган С гепатитига қарши “Даклатасвир” дори воситасининг навбатдаги туркуми 19 август куни Тошкентга жўнатилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА. Қайд этилишича, ушбу дори воситалари шанба куни “Uzbekistan Airways” миллий авиакомпанияси орқали Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берилган. Жами 80 қутидан иборат 1 280 дона “Даклатасвир-60мг” дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги вирусология илмий-тадқиқот марказида даволанаётган беморларга тарқатилади. Расмий маълумотларга кўра, Миср аҳолиси гепатит “В” ва “С” вирусларидан бутунлай холи ва мисрлик олимлар ўз тажрибаларини ўзбекистонлик мутахассислар билан бўлишишга тайёр. Ўзбекистон элчихонаси Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб хабар қилишича, жорий йилнинг 5-8 сентябрь кунлари Қоҳирада ўтказиладиган “Аҳоли, саломатлик ва ривожланиш бўйича глобал конгресс”да Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов иштирок этиши кутилмоқда. Ушбу ташриф доирасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: