Ўзбекистон
30.11.2023
260
Транспорт вазирлиги ахборот хизмати Тошкент шаҳар транспорт инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 2023 йилда Тошкент шаҳрида автобуслар учун 48,2 км алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этилди.
Ушбу алоҳида йўлакларда бир кунда 16 минг автобус қатновлари бажарилиб, уларда қарийб 600 минг йўловчи ташилмоқда.
Пахтакор, Беруний, Роҳат, Чоштепа, Қипчоқ, Сергели метро бекатлари ёнида замонавий транспорт-ўтиш боғламалари қурилди.
Ушбу транспорт-ўтиш боғламаларига 50 та автобус йўналиши боғланиб, кунлик 192 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатилмоқда.
Тошкент шаҳрида мавжуд 396 та автобус оралиқ бекати тартибга келтирилиб, бекатларда йўловчилар учун тўсиқсиз ва хавфсиз муҳит яратилди.
Тирбандлиги юқори бўлган чорраҳаларни геометрик параметрлари қайтадан ўрганиб чиқилиб, 40 та чорраҳа реконструкция қилинди.
Улашиш:
Бошқалар
Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар
Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.
Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?
Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.
Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар
Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.
“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига
Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.
Сурхондарёда осма дор йўли қурилади
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегация аъзолари Венгрия давлатида бўлиб, етакчи компаниялар билан икки томонлама музокаралар ўтказди.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда қишлоқ йўлларини яхшилаш учун 240 млн доллар ажратади
Асосий эътибор 12 вилоят ва Қорақалпоғистондаги маҳаллий ва хўжаликлараро қишлоқ йўлларига қаратилади.
8 ноябрдан 10 ноябргача Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракатланиш чекланади (рўйхат)
Ҳайдовчилардан тирбандликларни олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинади.