currencies image

12 715,13 UZS

45,08

usd

currencies image

14 730,48 UZS

25,61

eur

currencies image

161,75 UZS

1,67

ru



АсосийЯнгиликларСурхондарёда осма дор йўли қурилади

Сурхондарёда осма дор йўли қурилади

Ўзбекистон

calendar

13.04.2024

eye

456

Сурхондарёда осма дор йўли қурилади© Фото: hudud24.uz

 

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегация аъзолари Венгрия давлатида бўлиб, етакчи компаниялар билан икки томонлама музокаралар ўтказди.

Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган сафар чоғида Денов туманидаги “Денов Олтин Дон” масъулияти чекланган жамияти Австриянинг Doppelmayr компанияси билан қиймати 20 миллион евро бўлган осма дор йўли лойиҳасини амалга ошириш бўйича шартнома имзолаган.

Янги лойиҳа Сариосиё туманидаги хушманзара тоғлар қўйнида жойлашган машҳур Сангардак қишлоғида бунёд этилади. “Туризм қишлоғи” мақомига эга Сангардак гўзал табиат манзаралари, ноёб ва бетакрор шаршараси билан дунёга танилган. 2023 йили ҳудуддаги мафтункор табиат қўйнида замонавий санаторий ҳам қурилган. 

Лойиҳа доирасида даранинг тепасидан тоғ ва сўлим қишлоқни томоша қилиш учун махсус майдон, томоша майдонига чиқиш учун йўлак ва зиналар, кириш қисмига стелла ва енгил конструкцияли меҳмон уйлари қурилади. Ресторан, от ва туяда сайр қилиш, мини спорт майдончалари, оилавий пикник ва махсус селфи зоналари, ўйин ва рақс майдончалари барпо этилади.

Дарадаги тоғларни бирлаштирувчи осма дор йўлининг узунлиги 1 минг 200 метрни ташкил этади.

 

 

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
1 049

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
1 031

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


19-май 2025, 12:43
937

Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар

Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.


29-май 2025, 05:38
933

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.

Мавзуга доир янгиликлар: