currencies image

12 715,13 UZS

45,08

usd

currencies image

14 730,48 UZS

25,61

eur

currencies image

161,75 UZS

1,67

ru



АсосийЯнгиликлар8 ноябрдан 10 ноябргача Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракатланиш чекланади (рўйхат)

8 ноябрдан 10 ноябргача Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракатланиш чекланади (рўйхат)

Ўзбекистон

calendar

05.11.2023

eye

693

8 ноябрдан 10 ноябргача Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракатланиш чекланади (рўйхат)

Жорий йилнинг 8, 9 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти”нинг 16-саммитига мезбонлик қилади. Тадбирни юқори савияда ўтказиш мақсадида 8 ноябрдан 10 ноябргача Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида ҳаракатланиш чекланади. Жумладан, 1. Ислом Каримов номидаги аэропорт майдонидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур - Шота Руставели чорраҳасигача; 2. Нукус - Бобур чорраҳасидан Нукус кўчаси бўйлаб Мовароуннаҳр кўчасигача; 3. Ойбек - Туркистон чорраҳасидан Ойбек, Афросиёб ва Олмазор кўчалари; 4. Ислом Каримов - Бунёдкор чорраҳасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур – Ислом Каримов чорраҳасигача; 5. Шароф Рашидов - Афросиёб чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа айланма йўлигача; 6. Навоий - Мустақиллик чорраҳасидан Навоий – Лабзак чорраҳасигача; 7. Фурқат – Бешёғоч чорраҳасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов – Бешёғоч чорраҳасигача; 8. Олмазор – Ислом Каримов чорраҳасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Навоий кўчасигача. Қайд этилишича, ҳаракатланиш чекланган кўчаларда Тез-тиббий ёрдам, фавқулодда вазиятлар бўлинмалари транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади. Ҳайдовчилардан шу кунларда йўлларда тирбандликларни олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинади.

Улашиш:

Бошқалар

22-май 2025, 11:01
1 053

Йўналишсиз такси фаолиятини тартибга солиш ва уларга қўйиладиган талаблар

Ҳайдовчи фаолиятини меҳнат ва дам олиш режимига риоя этган ҳолда амалга оширади.


24-май 2025, 04:11
1 037

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


19-май 2025, 12:43
937

Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими: қонун доирасидаги ўзаро муносабатлар

Қоидабузарлик аниқланганда ЙПХ ходими ҳайдовчига аввал айнан содир этган қоидабузарликни тушунтириб, шундан сўнг ҳужжатларни текшириб, чора кўриши керак.


29-май 2025, 05:38
935

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.

Мавзуга доир янгиликлар: