currencies image

12 600,05 UZS

16,00

usd

currencies image

13 605,53 UZS

70,13

eur

currencies image

143,17 UZS

0,63

ru



АсосийЯнгиликларФранция инфлюенсерлар ҳақида қонун чиқарди. Бу блогерлар учун нимани англатади? 

Франция инфлюенсерлар ҳақида қонун чиқарди. Бу блогерлар учун нимани англатади? 

Ўзбекистон

calendar

08.06.2023

eye

442

Франция инфлюенсерлар ҳақида қонун чиқарди. Бу блогерлар учун нимани англатади? 

Қонунчилик палатаси вакиллари томонидан маъқулланган янги қонунга кўра, қоидабузарлар қамоқ ёки катта жаримага тортилади. Франция парламенти хавфли маҳсулотлар ва ғоялар тарғиботига чек қўйиш мақсадида ижтимоий тармоқлардаги блогерлар (инфлюенсерлар) фаолиятини тартибга солиш бўйича қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳужжатни қабул қилиш учун турли сиёсий доиралардан 342 нафар сенатор овоз берди. Франция Фирибгарликнинг олдини олиш бошқармаси (DGCCRF)нинг кескин ҳисобот чиқариши ушбу қонунга сабаб бўлди. Чунки даъвогарларнинг судга мурожаатлари сони кўпайиб кетган. Сабаб сифатида машҳур блогерларнинг хавфли маҳсулотларни реклама қилиши ҳам кўрсатилган. Қонун ҳужжати косметик жарроҳлик каби айрим турдаги хизматларни ва бир қатор тиббий жиҳозларни реклама қилишни тақиқлайди ёки қатъий тартибга солади. Бундан ташқари таркибида никотин бўлган маҳсулотларни реклама қилиш ҳам тақиқланади. Қонунга риоя қилмаганлик учун икки йил қамоқ жазоси ёки 300 минг евро жарима солинади.

Улашиш:

Бошқалар

11-июн 2024, 14:21
5 070

“Notcoin”, “Hamster Kombat”. Ўзбекистонда криптовалюта олиш ва сотиш қай даражада қонуний?

Хўш, криптовалютага оид миллий қонунчилик қандай? Криптовалюта олиш  ва сотиш қай даражада қонуний? Бунинг учун қандай жавобгарлик белгиланган? Айнан қандай ҳаракатлар учун кишилар жавобгарликка тортилмоқда? Hudud24.uz сайти колумнисти Муроджон Нажмиддинов мақолада шу ҳақда сўз юритади.


12-июн 2024, 07:06
2 532

Фарзандини “лагер”га юбораётган ота-оналар учун ҳуқуқий эслатмалар

Оромгоҳлар санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, хавфсизлик талабларига тўлиқ жавоб бериши шарт.


10-июн 2024, 13:43
1 392

Академик лицейларга қабул: муҳим 7 қоида

Бугундан академик лицейларга қабул бошланди. Ўқувчилар ҳужжатларини уйдан чиқмасдан онлайн топширишлари мумкин. hudud24.uz қуйидаги мақола орқали қабул жараёни ва тест синовларига оид маълумот беради.


7-июн 2024, 14:00
1 295

Гўштни кўча ҳароратида илгакларга илиб сотиш тақиқланади: гўшт, озиқ-овқат, мева-сабзавот сотиб олишга оид муҳим қоидалар

Ёз мавсуми бошланди, иссиқ ҳавода ҳар қандай маҳсулотларнинг тез бузилиши тайин. Hudud24.uz гўшт, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётганда нималарга эътибор бериш керак, уларни сақлаш, сотишда қонунчиликда қандай талаблар белгиланганлиги ҳақида маълумот беради.

Мавзуга доир янгиликлар: